RU

Последние новости

07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   0 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  7 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  8 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  40 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  62 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18

Ҳоким кубоги. “Ёзёвон-Лочинлари” дастлабки учрашувда ғалаба қозонди Новости

Ҳоким кубоги. “Ёзёвон-Лочинлари” дастлабки учрашувда ғалаба қозонди

Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “D” гуруҳи 1-тури доирасида “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) ва “Уз Донг Янг Ко” (Андижон) жамоалари тўқнаш келишди.

Бугун Ёзёвон туманидаги “Марказий” стадионда Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “D” гуруҳи 1-тури доирасида “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) ва “Уз Донг Янг Ко” (Андижон) жамоалари тўқнаш келишди. Учрашув ҳар икки жамоа аъзоларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди.



Ўз мухлислари қаршисида ўйнаётган ёзёвонликлар дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Биринчи бўлим ўрталарида меҳмонларнинг 3-рақамли футболчиси Азизбек Махмудов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Орадан 10 дақиқа ўтиб учрашувда ҳисоб очилди. “Ёзёвон-Лочинлари”нинг ёш футболчиси Асилбек Қаюмов қанотдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди – 1:0 Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.



Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам муросасиз беллашувларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, яна мезбонлар гол уришнинг уддасидан чиқишди. Бу сафарги гол ёзёвонликларнинг ёш футболчиси Абдумалик Исмоилов ҳисобига ёзилди – 2:0. Иккинчи бўлим сўнгида меҳмонларда ҳам гол уриш учун қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, самара келтирмади. Учрашув шу тариқа Салимжон Зокиров бош мураббийлигидаги “Ёзёвон-Лочинлари”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.    




Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019”. “D” гуруҳи.
1-тур.
“Ёзёвон-Лочинлари”-“Уз Донг Янг Ко” – 2:0 (1:0)  
Ҳакамлар: 
Мухаммадсултон Фозилов, Махмуджон Рустамов, Шахбоз Вахобжонов.
Назоратчи – Э.Орипов.
Голлар: Асилбек Қаюмов (1:0), Абдумалик Исмоилов (2:0)
“Ёзёвон-Лочинлари”: Шахбозбек Мадаминов, Хусанбой Ғаниев, Каримберди Мамадалиев, Мирзохид Мирзамаҳмудов, Шахбоз Абдурахмонов, Бунёдбек Абдуманнонов (Абдумалик Исмоилов), Зохидбек Исмоилов, Мақсадбек Ибрагимов (Абдумутал Абдурахмонов), Асилбек Қаюмов, Мухаммаддиёр Ҳакимов, Озодбек Акбаров.
Захира: Давлатбек Икромжонов, Асадбек Акромов, Мухаммаджон Акромов, Жасурбек Отахонов, Обиджон Азизов, Наимжон Юсуфжонов.
"Уз Донг Янг Ко":  Жасур Собиров, Жавохир Ортиқмирзаев, Азизбек Махмудов, Сардор Маъруфжонов, Оятилло Собиров, Мухаммадкарим Тоиров, Мухаммадиброхим Ўлмасов, А.Абдурахимов, Н.Нуриддинов, С.Ғуломжонов, Қувончбек Келдибоев.  
Захира: Иззатбек Абдулхонов, Жамшидбек Давронов, Илхом Ғуломов, Абдулазиз Азизуллаев, П.Комилжонов, Исломбек Неъматов, Асдбек Абдужалилов


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика