RU

Последние новости

23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  0 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  12 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  8 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” навбатдаги ғалабани қўлга киритди Новости

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Фарғонада “Ҳоким кубоги” турнири қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Қизилқум” футболчилари учинчи турда мезбонларнинг “ФарДУ-Футбол-инфо” жамоаси билан куч синашди.

Гарчи, ўйинда сваия бобида навоийликлар рақибига нисбатан сезиларли даражада устунлик қилишган бўлса-да, “талабалар”  айрим вазиятларда кончиларга етарлича ташвиш туғдиришга уринишди. Дастлабки дақиқаларда катта ташаббусга эга бўлган “Қизилқум” вакиллари чиройли тарзда ҳисобни очдилар. Мезбонлар ҳимоячиси жарима майдончаси яқинида ҳужумчи Алишер Холиқовга нисбатан қўполлик қилди. Дарвозадан чамаси 18-20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини Илҳом Юнусов қойилмақом қилиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди — 1:0.

Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмасдан меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритди.

 Жарима майдончаси ичида доимо ҳозиру нозир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Шундан сўнг, “Қизилқум” жамоаси аъзолари бир мунча хотиржамликка берилишди. 19-дақиқада жарима майдончаси ичида ҳимоячиларнинг палапартиш ҳаракати “талабалар”нинг ҳисобни қисқартириши билан якунланди. Гол муаллифи — Нодир Камолов.

Танаффусдан кейин учрашув шиддатли ва ҳужумкор руҳда давом этган бўлса-да, мухлислар атиги бир голга гувоҳ бўлишди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Вячеслав Шевченко жамоадошининг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ўртадаги фарқни оширди — 3:1.

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоаси Фарғонадаги турнирда эришган ғалабаларини иккитага етказиб олди. Бунгача Ҳамиджон Актамов раҳбарлигида навоийликлар “Цементчи” (Қувасой) футболчилари  билан дуранг (0:0) ўйнаб, “Нефтчи-2” (Фарғона) жамоасидан (2:1) устун келишганди.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

Ҳоким кубоги турнири

“В” гуруҳи, 3-тур

2016 йил 1 февраль

“Қизилқум” (Навоий) — “ФарДУ-Футбол-Инфо” (Фарғона) — 3:1 (2:1).

Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов, Муродхон Аъзамжонов, Маъруф Мадвалиев (барчаси — Марғилон).

“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Георгий Квесиешвили, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов,  Отабек Нарзуллаев, Андрей Деркач, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Алишер Холиқов, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Вячеслав Шевченко, Азизбек Усмонов.

“ФарДУ-Футбол-Инфо”: Фахриддин Мирзақосимов, Маъмур Қосимов, Рустам Абдуҳамидов, Шодиёр Ҳожиматов, Абдулла Мирзаев, Бобур Аминжонов, Акмали Раҳимзода, Нодир Камолов, Ҳожимурод Насриддинов, Хайрулла Мадаминов, Шердор Туронов.

Захирадан майдонга тушганлар: Зуҳриддин Раҳматов, Шахбоз Абдураимов, Қаҳрамон Мамадалиев, Аброр Абдуллаев, Мирзоҳид Эгамбердиев, Усмон Соибов.

Голлар: Илҳом Юнусов (4), Баҳриддин Ваҳобов (8), Нодир Камолов (19), Вячеслав Шевченко (76).

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ пешқадами номига ойдинлик киритиб берувчи учрашув 2 февраль куни ўтказилади. Унда “Қўқон-1912” — “Қизилқум” жуфтлиги майдонга тушади. Мазкур баҳс Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 15.00 да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика