RU

Последние новости

20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  1 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  5

"Ҳоким кубоги-2023". Мусобақанинг энг яхшилари томонидан билдирилган фикрлар Новости

"Ҳоким кубоги-2023". Мусобақанинг энг яхшилари томонидан билдирилган фикрлар

Фарғонада ташкил этилган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг финал учрашуви якунида энг яхшилар сифатида тақдирланган футболчиларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Энг яхши дарвозабон" – Асилбек Тожиддинов ("Андижон-SGS"): 

"Ҳоким кубоги-2023" мусобақаси юқори савияда ташкил этилди. Барча рақибларимизга муносиб қаршилик кўрсата олдик, деб ўйлайман. Эришган ютуғим албатта менга ва жамоамизга қўшимча мотивация сифатида хизмат қилади. Мусобақа ташкилотчиларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Бир жамоа бўлиб аҳилликда янада юксак ютуқлар учун курашишда давом этамиз".



"Энг яхши футболчи" – Муҳаммадали Холматов ("Нефтчи U-21"):

"Мусобақада катта тажриба тўпладик. Футбол 90 дақиқа давом этади, ҳар бир ўйинда аҳиллик билан охиригача кураш олиб бордик. Мураббийларимиз бизга ҳар қандай кучли рақибдан чўчимасдан футбол ўйнаш лозимлигини ҳамиша уқтириб келишади. Мусобақа жуда чиройли кўринишда ташкил этилди, айниқса, финал учрашувидан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросими ҳам юқори даражада ўтди. Ташкилотчиларга жамоамиз номидан раҳмат айтамиз.

Келгусидаги мақсадларим ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, миллий терма жамоада ўйнаш ва юртимиз байроғини янада юксакларга кўтаришдан иборат".

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика