RU

Последние новости

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  151 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

"Ҳоким кубоги-2022". Ярим финалда 8 та тўп ўтказиб юборган "Денов" вакиллари қандай фикрда? Новости

"Ҳоким кубоги-2022". Ярим финалда 8 та тўп ўтказиб юборган "Денов" вакиллари қандай фикрда?

Аввал хабар берганимиздек, бугун Фарғонада бўлиб ўтаётган "Ҳоким кубоги-2022" мусобақасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Сайтимиз мухбири "Қўқон-1912" - "Денов" (8:0) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа вакилларининг фикрлари билан қизиқди.

Бекзод Азимов, "Денов" клуби раҳбари:

- Биз "Ҳоким кубоги" мусобақасига тажриба тўплаш ва таркибни кучайтириш учун селекция ишларини амалга ошириш мақсадида келганмиз. Албатта, бир қатор кучли жамоалар билан ўйин ўтказдик ва ярим финал босқичига қадар етиб келдик. Шунча жамоа ичида кучли тўртликка кириш бу катта натижа деб ҳисоблайман. Йигитларга бугунги ўйиндан кейин раҳмат айтдим, уларни тушкунликка тушмасликка чорладим. "Қўқон-1912" Суперлигада ўйнайдиган кучли жамоа. Бу ўйин бизга катта тажриба мактаби бўлди деб ўйлайман.

Санжар Аҳмедов, жамоа сардори:

- Жамоамиз ўтган мавсум якунида Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди. "Ҳоким кубоги" мусобақасига таркибга янги жалб этилган футболчиларни синовдан ўтказиш ва тажриба тўплаш мақсадида келганмиз. Мазкур мусобақада кучли жамоаларга қарши ўйин ўтказдик, таасуротларимиз ёмон эмас. 

Бугунги ўйинда бизда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. "Қўқон-1912" Суперлига жамоаси, таркибида кучли футболчилари бор. Тезкор гол ва дарвозамиз томон белгиланган 4 та пенальтилар ҳисобнинг шундай йирик кўринишга келиб қолишига сабаб бўлди деб ўйлайман. Ғалаба билан "Қўқон-1912" жамоасини табриклайман, келгусида омад ва зафарлар ёр бўлсин.

Шунингдек, клубимиз раҳбари Бекзод Азимовга жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдирган бўлардим. У киши сафар ҳаражатларини ўзлари қоплаган холда бизни "Ҳоким кубоги" мусобақасига олиб келдилар. 

Туманимиз ҳокимлиги қўллаб-қувватлаши остида янги мавсумда Биринчи лигада муносиб иштирок этиб, Про-лигага чиқишни мақсад қилганмиз. Деновда футболсевар мухлислар жуда кўп, биз уларга катта футбол атмосферасини тақдим этмоқчимиз. Ҳозирда жамоамизда Жалил Кимсанов, Акмал Абдураҳмонов, Сарвар Холматов, Роббим Ҳасанов, Элдор Бойматов, Дилшод Баратов каби тажрибали футболчилар бор.

Эртага мусобақанинг 3-ўрини учун "Дўстлик" жамоасига қарши майдонга чиқамиз. Бу жамоа бизга "эски таниш" ҳисобланади. Сабаби уларга пулька ўйинларида мағлуб бўлгандик. Гуруҳ босқичида "Дўстлик"ни мағлуб этдик, худди шу тарзда эртага ҳам ғалаба қозониб 3-ўрин соҳиби бўлмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика