RU

Последние новости

13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  6 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42

Ҳожиакбар Алижонов: "Бирор ўйин биз учун осон кечмаяпти" Новости

Ҳожиакбар Алижонов: "Бирор ўйин биз учун осон кечмаяпти"

"Динамо" билан учрашув арафасида "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Динамо"нинг ўйинини ўзим тўлиқ томоша қилмадим, аммо мураббийлар штаби зарур маълумотни бизга тушунтириб беради ва рақибни видеолар ёрдамида ўрганиб чиқамиз. Бу жамоа дастлабки турларда ўзини кўрсатди. Шу сабабли бизга қарши ҳам бор кучларини ишга солишга уринишлари табиий. Суперлигада бирор баҳс биз учун осон кечмаяпти.

Ёшлар жамоаси таркибида ўтган мавсумда ҳужумга яқинроқ ўйнардим. Шунинг учун кўпроқ голлар урганман. Асосий таркибда эса ўнг қанот ҳимоясида тўп тепаман. Охирги ўйинлардаги голим ва зарбаларимга келсак, мураббий доимо қанот ярим ҳимоячиси ортидан олдинга ўтишимизни таъкидлайди. Шу сабабли ҳужумларга қўшилмоқдаман. Дарвозага зарба йўллаш ҳам айнан олдинга ўтган ҳолатларимдан кейин содир бўлди.

Ҳар тўрт кунда майдонга тушяпмиз. Буни ҳисобга олган ҳолда мураббийимиз ўзгаришларни амалга оширмоқда. Навбатма-навбат футболчиларга дам бериб бормоқда. Мен ҳам орада бир ўйинни ўтказиб юбориб, тикланиб олишга улгурдим.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика