Ҳимоячи жарима зарбасидан ҳамда икки бора бурчак тўпидан рақиб дарвозасини ишғол этди
10 сен 2019 01:20
Новости
Ҳимоячи жарима зарбасидан ҳамда икки бора бурчак тўпидан рақиб дарвозасини ишғол этди
Англия Биринчи Лигасининг 7-турида «Уиком Уондерерс» клуби ўз майдонида «Линкольн»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонлар ҳимоячиси Жо Жейкобсон учрашувда аввалига жарима зарбасини аниқ амлга ошириб ҳисобни очган бўлса, кейин икки марта бурчак тўпларидан унумли фойдаланиб, хет-трик қайд этди.
32 ёшли Жейкобсон «Кардифф Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозирги клубида 2014 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда. Жорий мавсум эса у бугунги баҳсни ҳам қўшиб ҳисобласа чемпионатнинг 7 баҳсида қатнашиб, 4 гол уришга эришган. «Уиком Уондерерс» эса жадвалда 15 очко билан етакчи бўлиб турибди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии