RU

Последние новости

00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман"  1 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  52 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  74 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1074 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0 20:28Ироқ - Иордания. Асосий таркиблар маълум!  0 20:03БАА - Қирғиз Республикаси. Асосий таркиблар маълум  7 19:41"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?  6 19:38ЖЧ-2026 саралаши. Қатар - Ўзбекистон. Асосий таркибимиз маълум  80

Ҳикмат Ҳошимов: “Жамоамиз таркиби бу йил кескин ёшартирилди” Новости

Ҳикмат Ҳошимов: “Жамоамиз таркиби бу йил кескин ёшартирилди”

“Металлург” сардори Ҳикмат Ҳошимовни жамоасининг асосий фигураларидан бири десак муболаға бўлмайди.
Рустам Мирсодиқовнинг майдондаги асосий ёрдамчиларидан бири бўлган тажрибали фтболчи якунланган мавсум ва келгуси режалар ҳақида “СА”га интервью берди.

- Ҳикмат ака, поёнига етган чемпионатдан кейин фикрингиз қандай?

- Мавсум осон ўтмади. Ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин кечди. Имкон қадар юқори ўринни эгаллашга ҳаракат қилдик. Якунда эса 9-ўрин билан кифояландик.

- Умуман олганда мавсум “Металлург” учун қандай ўтди деб ҳисоблайсиз?

- Ёмон эмас. Эътибор берсангиз бу йил таркибимиз кескин ёшартирилди. Энг катта ютуғимиз ҳам шу бўлди. Яқин-яқингача Одил Исабоев, Ғулом Ҳалимтоев, Файзулла Аҳмедов ва Умид Тожимов сингари тажрибали футболчилар ўйнаб келаётганди. Бугунги кунга келиб эса таркиб сезиларли равишда ёшартирилганини кўриш мумкин. Бу йил энг катта ютуғимиз шу бўллди деб ўйлайман. Насиб қилса бу қилинган ишлар 1-2 йилда ўз самарасини бера бошлайди. Ёдингизда бўлса, бундан 1-2 йил олдин “Пахтакор” мухлислари Самвел Бабаянни танқид остига олишганди. Ўша пайтда “шерлар” таркибида авлодлар алмашинуви юз бераётганди. Мана кўриб турганингиздек, ўша йили таркибга жалб этилган ёшлар бу йил чемпионликка эришди. Футболда бундай ҳолатларни тўғри қабул қилиш керак.

- Бу йил “Металлург” таркибида қайси ёшлар бошқалардан нисбатан ажралиб турди?  

- Бу борада бирор кимни яққол ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Таркибимиздаги ёшларнинг келажаги порлоқ. Фақат ўз устида ишлашни тўхтатмаслик керак. Шаҳзод Нурматов, Шохназар Норбеков, Алишер Зиёвутдинов, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов каби ёшлардан умидимиз катта. Улар бу йил яхшигина тажриба орттирди. Шунингдек иккинчи даврада сафимизга келиб қўшилган Жавлон Мирабдуллаев ҳам қисқа фурсат ичида жамоага мослашиб кета олди.

- Ўз вақтида сиз билан бирга ўйнаган яқин дўстингиз Одил Исабоев бу йил ёшлар жамоасида мураббийлик қилди. Сиз ҳам бутсаларингизни михга илиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Истайсизми йўқми, бир кун келиб барибир футболчиликни тугатишга мажбур бўласиз. Ахир организмни алдай олмайсиз. Ёш ўтган сари жисмоний жиҳатдан аввалгидек бўла олмасалигингиз табиий. Лекин мен ҳозирча мураббийликка ўтишни ўйлаганим йўқ. Яратган қуч-қувват бермоқда. Шундай экан футбол ўйнашда давом этаман. Қолаверса мураббийлар ҳам “Бўлди энди тугат. Футбол ўйнашга кучинг етмаяпти” деганидан кейингина бутсаларимни михга иламан.

- Қандай фикрдасиз келгуси мавсум учун қайси чизиқларни кучайтириш керак?


- Мураббийлар билан маслаҳатлашган холда, айрим ўйинчиларни кўз остимизга олиб қўйганмиз. Агарда уларни таркибга жалб эта олсак, мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин бизда бирор-бир позицияни кучсиз деб кўрсата олмайман. Иқтидорли ёшлар кўп. Уларга имконият берилса, бемалол ўйнаб кета олади.

- Ушбу ҳафта жамоалар таътилдан қайтади. “Металлург” йиғинга қачондан киришади?

- Янги мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошлаш режалаштирилган.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика