RU

Последние новости

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди Новости

Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди

Қатар стадионларнинг 11 метрлик нуқтаси — душманимиз.

Аввалроқ айтганимдек, олимпиячиларимизнинг кечаги мағлубиятидан сўнг заррача хафа бўлганим йўқ. Жанубий Корея, Япония термаларига қарши баҳсларда, одатда, Жозе Моуринью услубидаги тактика асосида ҳаракатланишларга кўникиб қолгандик. Кеча эса майдонда қад ростлаган ўғлонларимиз асосий етакчиларсиз ҳам "самурайлар" билан хотиржам ўйин намойиш этишди. Яъни бироз иштиёқимиз юқори бўлганида ёки легионерларимиз ортга қайтишмаганда, йигитларимизнинг ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик қайд этганини тишларимиз орасига гугурт чўпини солганча кузатган бўлардик, эҳтимол. Уларсиз ҳам масалани ижобий тарафга ҳал этишимизга бир баҳя қолди.

Кечаги ўйин бироз эсноқларга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Сабаби, биринчидан, асосий вазифа уддаланган бўлса, иккинчидан, аввалари Япониянинг ҳужумкор ўйин намойиш этишини кўриб, ўрганиб қолганимиздан дейишимиз мумкин. Кеча эса рақиб жамоа ўзлари истагандек ўйини кўрсата олмади. Жараён ҳақида тасаввур ҳосил қилишингиз учун математикага юзланмоқчиман:


Япония — Ўзбекистон

Тўп назорати(%): 48-52

Бурчак зарбаси: 3-10

Пасслар: 400-420

Пасслар аниқлиги(%): 70-72

Зарбалар: 8-18

Аниқ зарбалар: 2-5


Раҳмоналиевнинг голга айланмаган пенальтиси чоғи қовоқларимда ёғингарчилик содир бўлгани йўқ. Ҳа, ярим ҳимоячимиз муҳим паллада рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Бироқ таниқдирларга сабаб бўлган ҳамюртимизни оқлаш учун сабаблар етарлича. Биринчидан, у шунчаки дарвозабонга тўпни бериб қўймади ёки ноаниқ зарба йўлламади. Ярим ҳимоячи максимал равишда тўпни бурчакка йўналтиришга ҳаракат қилди, бироқ зарба бериш олдидан бўлган нигоҳи уни рақибга сотиб қўйди, десак муболаға бўлмайди, яъни япониялик посбоннинг маҳоратини ҳам эътироф этиш жоиз. Иккинчидан, терма жамоамиз учун асосий вазифа бажариб бўлинганди. Раҳмоналиев ярим финалда шундай иш тутганда, эҳтимол, ҳақли равишда танқид қилишимиз мумкин эди. Учинчидан, ҳамма хато қилиши мумкин. Бир неча ой муқаддам ушбу лоторея айнан Қатар яшил майдонларида миллий терма жамоамизнинг оёғидан чалганди. Ва энг муҳими, Умаралида бошқаларга нисбатан довюраклик юқорироқ. Зеро, бундай ўйинларда, қолаверса, таниқли шахслар ва стадионни тўлдириб турган мухлислар қаршисида масъулиятни ўз зиммасига олишни унча-мунча футболчи хоҳлаймайди. 20 ёшдаги(!) Умарали эса ўзидан катталар иштирок этаётган мусобақанинг ҳал қилувчи лаҳзасида бундан чўчимади. 

Шу ўринда, бошқа беллашувни эслатмасам бўлмайди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили юртимиз яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалида Ироқ билан тўқнаш келгандик. Давлат раҳбари ташриф буюрган мазкур учрашувдаги ягона ғалаба келтирувчи голни айнан Умарали Раҳмоналиев ПЕНАЛЬТИДАН урганди. Президент қаршисида муҳим онда "дух" кўрсатиш сиз-у менинг қўлимиздан келмаслиги мумкин. "Рубин" ўйинчисида эса бу етарлича. 



Қолаверса, ҳамюртимиз ўйиндан кейин интервью беришга ва узр сўрашга журъат топа олди. Бу хислатини ҳам фақатгина олқишлашимиз мумкин. Шу билан бирга, Раҳмоналиевнинг Саудия Арабистонига қарши чорак финалда реванш олишимизда муҳим голлардан бирини урганини унутмаслигимиз жоиз.



Умарали келгуси U-23 Осиё кубогида ҳам иштирок этиши мумкин. Париж Олимпиадасида эса 20 ёшли йигитчага ўз сўзини айтиш насиб этсин. У забт этиши керак бўлган марралар ҳали олдинда.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика