RU

Последние новости

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  42 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  30 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

Ҳасан Рўзиев: "Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман" Новости

Ҳасан Рўзиев: "Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман"

"Металлург" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин ҳакамликдан четлатилган Ҳасан Рўзиев "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

"Металлург" - "Қизилқум" учрашувида мени нима учун четлатишганини биламан. Чунки шунга яраша хато қилганман. "Металлург" дарвозаси томон белгиланмаган пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, аслида ўша вазиятга яқин тургандим. Лекин ўшанда футболчи менга ён томони билан турганди. Ўйинчининг қўли танасидан қанчалик чиқиб тургани кўринмаган. Чунки ўша вазиятдаги ҳолат менга тўлиқ намоён бўлмаганди. Бу ерда хато атайин қилинмаган. Мен бошқа жамоаларни қанчалик ҳурмат қилсам, "Қизилқум"ни ҳам худди шундай кўраман. Шундай экан, "Қизилқум"даги барча футболчиларни ҳам профессионал ҳисоблайман. Аммо ўша учрашувда хато қилдим ва ЎФА ҳамда ПФЛ олдида ўз бўйнимга оламан. Бу менинг 100 фоиз хатоим.

Аслида ўша ўйин "Қизилқум" мураббийига қанчалик кераклигини шу пайтгача ҳали тўлиқ тушуниб етганим йўқ. Мисол учун, бошқа учрашувларда керак бўлса бунда ҳам жиддий хатолар бўлган, лекин ўйиндан кейин матбуот орқали шов-шув қилинмаган. Бироқ "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг нима учун ОАВ орқали бўрттириб айтилганининг тагига ета олмадим. Ваҳоланки, бу "Қизилқум" жамоаси учун оддий ўйин эди.

Ҳамиджон Актамовни профессионал мураббий эмас деб айта олмайман. У ҳам раҳбарият олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаяпти. Унинг ҳам ўз оиласи, бола-чақаси бор. Майли, уни ҳам омадини берсин.


Масалан ўйиндан кейин Актамов ёнимга келиб мана шу вазиятда хатолик бўлди деб айтса мен албатта уни кўриб чиқардим. Албатта, ундан узр сўраб мени устимдан ёзсангиз ёзаверинг хатоимни тан оламан деб айтган бўлардим. Бўлди, бундан бошқа гап бўлмасди.

Ҳамиджон Актамовни маслаҳатим: ўзини ҳурмат қилсин. Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Андрей Фёдоров, Улуғбек Бақоев, Илҳом Мўминжонов каби мураббийла профессионал.

Боя айтганимдек, Ҳамиджонни ҳурмат қиламан. Тан олиш керак, у Навоийда эътиборли шахслардан бири. Кўп йиллардан буён Навоий футболини кўтаришга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу ўринга ўша қилган хатоим учун Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман. Расман айтаман: ҳурматли Актамов, олдингизда пенальти масаласи бўйича узр сўрайман.


Фирдавсхон суҳбатлашди

Рейтинг: -87   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика