RU

Последние новости

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  6 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  5 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  12 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида Новости

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида

Испаниянинг "Реал" клуби Жаҳон чемпионатидан кейинги бир қатор эҳтимолий трансферларни кўриб чиқмоқда.

Шу мақсадда Мадрид клуби Ҳарри Кейн ва Альфонсо Девисни кузатиб бормоқда. Жамоа устози Карло Анчелотти страйкер излашда давом этаётган кўринади. 

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн "қироллик клуби"нинг жароҳат олган асосий форварди Карим Бенземанинг ўрнини боса оладиган даражадаги ҳужумчи эканига ишонмоқда. 

"Шпорлар" Англия терма жамоаси сардори билан йўлларини айро тушириши учун 90 млн евро талаб қилмоқда. Мадрид иерархияси эса ушбу миқдордаги маблағни таклиф қилишга тайёр эмас. 29 ёшли футболчининг ўзи Испания пойтахтига кўчиб ўтишни истаса, ҳозирги клубидан унга белгиланган нархни туширишларини сўраши мумкин.

Шунингдек, Мадрид клуби чап қанот ҳимоясидаги камчиликни тўлдириш учун ечим изламоқда ва бу ролга "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис муносиб кўрилмоқда. Шу туфайли у клубнинг шорт-листида энг устувор вазифа, деб қараляпти.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика