RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  13 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида Новости

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида

Испаниянинг "Реал" клуби Жаҳон чемпионатидан кейинги бир қатор эҳтимолий трансферларни кўриб чиқмоқда.

Шу мақсадда Мадрид клуби Ҳарри Кейн ва Альфонсо Девисни кузатиб бормоқда. Жамоа устози Карло Анчелотти страйкер излашда давом этаётган кўринади. 

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн "қироллик клуби"нинг жароҳат олган асосий форварди Карим Бенземанинг ўрнини боса оладиган даражадаги ҳужумчи эканига ишонмоқда. 

"Шпорлар" Англия терма жамоаси сардори билан йўлларини айро тушириши учун 90 млн евро талаб қилмоқда. Мадрид иерархияси эса ушбу миқдордаги маблағни таклиф қилишга тайёр эмас. 29 ёшли футболчининг ўзи Испания пойтахтига кўчиб ўтишни истаса, ҳозирги клубидан унга белгиланган нархни туширишларини сўраши мумкин.

Шунингдек, Мадрид клуби чап қанот ҳимоясидаги камчиликни тўлдириш учун ечим изламоқда ва бу ролга "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис муносиб кўрилмоқда. Шу туфайли у клубнинг шорт-листида энг устувор вазифа, деб қараляпти.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика