RU

Последние новости

08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  7 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  6 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9

Ҳарбий қамоқдан "Манчестер Сити"даги юлдузликка қадар Новости

Ҳарбий қамоқдан "Манчестер Сити"даги юлдузликка қадар

Эътиборингизга бироз эскироқ, яъни, 3 йил олдин ёзилган мақолани тақдим қиламиз. Сиз Габриэль Жезуснинг ҳаётига ноодатий саёҳат уюштирасиз.

У Премьер-лигага келиши биланоқ, катта штурм уюштирди. Аммо "Манчестер Сити"га қадар у катта қийинчиликларни енгиб ўтди. Хўш, қай тариқа ҳарбий қамоқда футбол ўйнаб юрган болакай Бразилия термаси юлдузига айланди?

"Манчестер Юнайтед"да ўйнаган Клеберсон ёдингиздами? Жаҳон чемпиони бўлган футболчи туфайли МЮ мухлислари Хуан Себастьян Веронни тезда унутиб юборишлари кутилганди. "Арсенал"да унчалик ўзини кўрсата олмаган Эду ҳақида нима дея оласиз?

АПЛда ўзиник кўрсата олмаган бу икки бразилиялик футболчи шунчаки намуна ҳолос. Филиппе Коутиньо, Виллиан, Фернандиньо, Давид Луиз, Роберто Фирмино ва Робиньо - улар АПЛда ўз изини қолдира олди. Ундан ташқари, ушбу 6 футболчининг ўзаро боғлиқлик томони бор. Улар Европанинг бошқа мамлакатларида ўйнаб, кейинчалик Англияга келишди. 

Габриэль Жезус эса юқоридаги футболчиларнинг рўйхатига киритилмайди, у Бразилиядан тўғри Англияга келди. Лекин Клеберсон ва Жезуснинг тарихи икки хил кўриниш олди. Масалан, биринчи номни бирданига асосий таркибда кўрган бўлсак, иккинчиси дунё футболининг энг яхши ҳужум чизиғига эга бўлган "Манчестер Сити"нинг захира ўриндиғида ўтиришига тўғри келди.

АПЛга кўникиши учун Жезусга кам вақт тақдим қилинди.

"Габриэль Англияга келмаганида биз бу ерда бўлмасдик", - деди "Уотфорд" футболчиси Ришарлисоннинг агенти Ренато Веласко. "У Бразилиядан келган футболчи лигада яхши ўйнаб кета олишини АПЛ клубларига исботлади".

Ришарлисон ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда, унинг камтарлиги ва тарбияли эканлиги ҳам муваффақиятнинг бир бўлаги сифатида хизмат қилмоқда. Жезуснинг саёҳати эса уни тезда кейинги босқичга олиб чиқди, бироқ қайд этиш керак, унинг дебюти анчагина оғир бўлди.

Келинг, тарихни бир бошидан бошлаймиз. Бўлажак юлдуз ўзи туғилган "Жардим Пери" туманида футбол ўйнашни бошлаган. Унинг илк ўйинлари эса Сан-Паулудаги ҳарбий қамоқхоналарда ўтган. Чунки фақатгина ўша ерда чиройлироқ футболлар бўларди. Майдон лой, қум бўлса ҳам, нопрофессионал маҳаллий ёшлар жамоаси учун ягона жой эди.

Кейинчалик шундай бир босқич бўлдики, бу унинг юлдуз бўлиши учун катта қадам бўлиб хизмат қилди. Анханхуэра - Сан-Паулунинг шимолий қисмида ҳам амалга оширилган ижтимоий лойиҳа 13дан 16 ёшгача бўлган болаларга Варзеа лигасида (ҳаваскор футболнинг бразилча талқини ёки якшанба куни бўладиган лига) ўзини кўрсатишни ва ана шундай қум ва лой бўлган стадионлардан воз кечишни таклиф қилади.

Бу ўша Жезус футбол ўйнаб юрган стадион

"Анханхуэра - футбол клубларига "қон берадиган донор", 1928 йили ташкил топган ва жуда кўплаб анъаналарга эга", - деди "Sky Sports" директори Фабио Каран. "Лига мен, отамнинг пуллари эвазига ҳомийлаштирилади, яхши жиҳозлар, шарт-шароитлар ва агентлар билан таъминланади".

"Янги футболчилар топиш учун қўлимга қоғоз олиб, уни мактабларга илиб чиққанман, ўзим туғилган Сан-Паулудаги газета шаҳобчаларига кўп бора қатнаганман".

"Албатта, янги футболчиларнинг барчаси ҳам профессионалга айлана олмайди. Шунчаки улар Бразилия кўчаларида тўп тепишини, жароҳатлар олишини истамаймиз ва клубда машғулотлар ўтказишини талаб қиламиз. Габриэль бизнинг шоумизнинг асосий юлдузи бўла олди. У илк келган кунидаёқ бизда юлдуз порлаётганини билгандик".

"Ҳа, Жезуснинг ҳам ўзига ҳос камчиликлари бор эди. Барча ёш футболчилар сингари у умрини кўчада дўстлари билан футбол ўйнаш орқали ўтказган, аммо унинг имкониятлари ва устунликлари бизни ҳайратга солганди".

Габриэлнинг ҳаваскор клубдаги карточкалари

"Ҳозирги пайтда менда Жезус каби яна бир футболчи бор", - деб қўшиб қўяди Каран. "Габриэль доимо машғулот қилишни ёқтирарди. У дўстларидан кўра кўпроқ ҳаракат қиларди. Отам лойиҳамизнинг мураббийи бўлган ва тахминан бир йил давомида унинг камчилик жойи бўлган чап оёғида кўпроқ ишлатарди".

"У [Жезус] бизни доимо эшитарди, маслаҳатлар ва буйруқларимизга амал қиларди. Футболчининг чанқоқлиги ва машғулотга тайёрлиги, ривожланиши каби ҳислатлар Жезусда доимо юқори бўлган. Мана нима учун у юқори даражага чиқиб олди. Габриэлни шуғуллантириш жонимга ҳам тегиб кетганди! Шунингдек, айни дамда "Пальмейрас" посбони Вагнерни ҳам машғулот қилдиргим келмасди. Улар ҳамма нарсани билишарди. Бу камдан кам бўладиган ҳолат. Энди қаранг, улар қаерда ўйнашяпти"

Караннинг фикрига кўра, Габриэлнинг тажрибаси ўзини бошқаришда ва тезкор қарор қабул қилишда асосий роль ўйнамоқда. Жезуснинг онаси ҳам Манчестерда яшайди ва 20 ёшли ўғлининг ишларини бошқаради. Ўғли эса онасига атаб ўз танасига 2та татуировка чиздирган.

"Габриэлнинг оиласи фантастик", - деди Каран. "Жуда аҳил ва доимо ёрдамга тайёр. Вера она (футболчининг онаси) 4 фарзандни тарбиялаган ва бир йўла 3та ишда ишлаб боққан"

Қўллаб-қувватлов натижасида Жезус ўз иқтидорини барчага кўрсата олди. Кўп ўтмай "Пальмейрас" клуби 15 ёшли футболчи билан учрашди.

"Уни олдимга олиб келишганида 2012 йилиннг август ойларида U-15 жамоаси таркибида синов-назорат ўйинида майдонга туширдик. У бошқалардан ажралиб турарди", - деди "Пальмейрас"нинг ёшлар жамоаси мураббийи Бруно Петри "Sky Sports" нашрига. "Ушбу ўйиндан кейин биз уни расман клубга таклиф қилдик. У ёши туфайли чемпионатда ўйнай олмасди, шу боисдан Жезусни 14 ёшлилар жамоасига қўшиб қўйдик".

Жезус Бразилия чемпионати ғолиблиги учун берилган совринни кўтариб турибди.

"У Верзеада ўйнай бошлади. Шу боисдан унинг бўйнида ҳеч қандай мажбуриятлар йўқ эди. Ўзидан катталар билан ўйнагани учун футболнинг ҳар бир деталидан завқ оларди".

"2014 йилда у бутун бир Паулиста (штатнинг 17 ёшгача бўлган футболчилари чемпионати)да шуҳратга эришди. Уни кўплаб клублар сотиб олишни истади. Бироқ Фабио уни қолишга ва рекордларни уриб беришига кўндирди".

Биринчи йилдаёқ 28 ўйинда 37 гол урилгани футболчида ноодатий иқтидор борлигини англатарди. Бразилияликлар ўзларининг 9-рақамли Роналдосини ёқтиришарди. Орадан шунча вақт ўтганидан кейин эса Жезус барчага умид бера бошлади.

"Мен ва рафиқам у билан гаплашиб ўтирганимизда бразилияликларнинг 9-рақамли кумири бўлишга тайёрлигини сўрагандик. Ўшанда унинг "ҳа" дейишини кутгандик. У шундай деди. Унинг кўзларида хазилни кўрмадик. Барча жиддий қиёфада эди"

Рекордлар уриш учун ярим йўлга келганида "Сан-Паулу"дан одамлар келди ва Жезусга катта пул ҳамда асосий таркибни ваъда қилишди. Бу эса унинг бошини айлантириб юборди.

"У шунчаки гол уришни тўхтатди", - деди Петри. "У ҳеч нима қилмасди ва кетишни ўйларди. Албатта, уларнинг таклифи ажойиб бўлганди".

"Уни махсус мутахассисга, миясини жойига келтирувчи рухшуноснинг олдига жўнатишимиз керак бўлиб қолди. У ўзига ўхшамай қолганди. Кейинчалик у ҳали барчаси олдинда эканлиги ва вақт кераклигини тушунди. Бунга эса деярли бир мавсум кетди!"

Мухлислар унинг ўйинларини кўриб ақлдан оза бошлади. 17 ёшгача жамоадаги ҳаракатлар, голлар... Барча унинг ҳар бир ҳаракатини жимгина кузатиб ўтиришарди. Шу тариқа у ёшлар жамоасига ўтганидан кейин бир йилдаёқ шартнома тақдим қилинишига олиб келди.

Жезус тезда "Пальмейрас"нинг асосий фигурасига айланди

"2014 йилнинг декабрида кўплаб клублар Габриэлни сотиб олишни исташди. Биз эса унинг "Пальмейрас"да қолишини ва кетмаслигини хоҳладик", - деди ўз вақтида футболчининг агенти бўлган Каран. "Мен ушбу футболчи кейинги Олимпиада ўйинларида ўйнашига ишонардим".

"Клублар менинг ажойиб эканлигимни айтишарди ва миямни чалғитишарди. Ҳар куни WhatsApp аккаунтимга кўплаб сўровлар келиб тушарди"

"Пальмейрас" мухлислари жамоа қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлиб турган пайтда Жезусни асосий таркибга киритилишини талаб қилишди. Бу эса амалга оширилди ҳам.

Унинг ўсмирлик фаолиятидаги илк ўйини кўп кутилмади... Жезус илк мавсумида 4та гол урди ва энг яхши янги футболчи бўлди, кейинчалик "Пальмейрас"га 1994 йилдан кейинги энг яхши натижани қайд этишида катта ёрдам берди. Шу орқали у мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди.

Кейин эса Олимпиада, футбол тарихидаги илк олтин медаль қўлга киритилди. Энди эса ҳеч ким Жезус футбол оламидаги юлдузга айлана олишига шубха қилмай қўйди.

"Манчестер Сити"нинг скаутларидан бири бўлган Каду Габриэлни яхши танирди, у футболчига "Adidas" ҳомий бўлишига кўндирганди (Каду "Adidas"нинг директорларидан бири эди), менимча айнан у Жезуснинг клубга ўтишида катта туртки бўлиб турган", - дейди Каран.

Жезуснинг дастлабки мавсуми идеал тарзда ўтди

Орадан бир йил ўтиб, Жезус АПЛ футболчисига айланди. Серхио Агуэронинг жароҳати эса Жезусни асосий таркибга киритиб юборди. Ўтган мавсумни у фантастик натижалар билан якунлади, яхши ўйнаганидан Агуэро айрим ўйинларда захирада қолиб кетди ҳам.

Ушбу мавсумда вазият ўзгарди. Энди у Агуэро билан тандем ҳосил қилган. Жезус 10та голни уриб бўлди. Бразилия чемпионатида кўп ҳам ўйнамаган футболчи учун натижа ажойиб, бироқ Петри шундай бўлишини кутганди.

"Ҳаттоки машғулотларда ҳам у Кубок ўйинига тушгандек қатнашарди", - деди Петри. "У тезда Бразилиянинг 20 ёшгача бўлган термасида ўйнади ва юқори натижалар қайд этди. Бу эса уни ўзгартирмади".

"Унинг ёнидагиси онаси, демак болакай ишончли қўлларда. У Неймар эмас, у зиёфатчи эмас, унга тунги ҳаёт ёқмайди. Унинг наркотики - голлар уриш"

Бразилия термасининг ҳужум триоси

Қандай қилиб у 20 ёшига қадар шунча шон-шуҳратга эриша олди? Қандай қилиб у дунёнинг энг яхши ёш футболчиларидан бирига айланди? Қандай қилиб биттада АПЛда ўз ўрнини топиб олди?

Караннинг айтишига кўра, бу унинг ўз касбига бўлган муносабати, оиласидаги барқарорлик ва характерига боғлиқ.

"Габриэль дам олиш учун Бразилияга келганида биз билан машғулот қилади. Барча ёшлар унга ўхшашини истайман. Унинг ҳаёти зўр, ғалабаларни ўйлайди. Сиз ҳам буни истасангиз, кўп машқ қилинг. Жезус ўзидан катта спортчи чиқара олдими, демак сиз ҳам буни уддалайсиз. Жезус қийин йўлдан чиқиб кетди, демак унинг йўналиши тўғри берилган экан".

"Sky Sports" маълумотларидан фойдаланилди.
2017 йил 12 ноябрь

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика