RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Ҳақоратланган АФСОНА Новости

Ҳақоратланган АФСОНА

Бугун Токио-2020 Олимпиадасида очилиш маросими бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади ва Токио Миллий стадионида ўтказилади.

Бугун ишга келиш учун бекатда автобус кутиб турарканман бир хабар мени жуда ҳам ҳайрон қолдирди: Очилиш маросимида делегациямиз байроқдорлари ўзгарибди. Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Ботуров ўрнига Баҳодир Жалолов ҳамда Нигора Турсунқулова байроғимизни кўтариб чиқадиган бўлишибди. Бу маълумотни ўқирканман, дарҳол "Olamsport.com"ни жонкуяр ходими Азиз Тўхтамуродовдан айрим маълумотларни сўрашга тушдим. Бу орада эса мен кутиб турган 77-автобус бекатга келиб кетиб ҳам бўлганини пайқамай қолибман. Хуллас, асабийлаша бошладим... Автобус кетиб қолгани учун эмас, АФСОНАни "ҳақорат қилишгани" сабаб.

Оксана Чусовитинанинг биринчи Олимпиадаси Барселона-1992 бўлган. Мен унда 2 ёш бўлганман. Ҳозир эса уч нафар фарзандим бор, Оксана опа эса ҳамон Олимпиадада юрибди. Ақлимни таниганимдан бери ҳамиша йирик мусобақаларда иштирок этиб келадиган спортимизнинг тирик афсонаси ҳисобланади у. Одатда, спорт гимнастикасида спортчилар 10 йил ҳам шуғулланишмайди. Кўпчилик 20-22 ёшларда ҳам фаолиятини тугатиб қўя қолади. Чусовитина эса 46 ёшда Олимпиадада қатнашмоқда, 46 ёшда...

Фото: Анвар Илясов.


Ёдимда, бир неча йил олдин "Olamsport.com" сайти бош муҳаррири Камолиддин Алимов ходимлардан спортимиз тарихидаги энг ёрқин вакиллар, яъни афсоналар сифатида кимларни ҳисоблайсиз мазмунидаги саволни ташлаганида шахсан ўзим энг биринчилардан бўлиб Оксана Чусовитинани санагандим. Деярли ҳамма ходимлар уни эътироф этишган. Мен учун у тирик афсона. Чусовитина нафақат ўзбек спорти, балки Олимпиада АФСОНАси. Бунга шак-шубҳа йўқ.

2017 йилнинг 8-июнида афсонавий спортчимиз интервью бериш учун офисимизга ташриф буюрган. Ўзим "Championat.asia" сайтида фаолият юритаман, "Olamsport.com" учун эса зарур бўлганда суратлар олиб бераман. Ўшанда ҳам Камолиддин ака сўраганларидан кейин. Бу сафар эса мендан кимдир интервью жараёнини расмга олиб беришни сўраши шарт бўлмади. Чунки, офисимизга афсонанинг ўзи келганди. Ўша интервью ўзгача кўриниш олганди. Суҳбат тугаганидан кейин журналистлардан ташқари, ҳисобчи, техник ходим, програмистларимизгача ижодий гуруҳ ишлайдиган хонага тушиб келишган. Ҳаммаларининг мақсади - Чусовитина билан бирга суратга тушиш.


Ҳақиқий афсона жуда ҳам оддий инсон, гап-сўзларида бир томчи ҳам кибрни сезмаганман. Жуда оддий ва самимий инсон. Ўша кундан кейин уларга бўлган ҳурматим каррасига ошганди. Бунгача уларни бевосита эмас, билвосита билардим ва мухлис ўлароқ ҳурмат қилардим. Юзма-юз кўришгандан ва ўзаро суҳбатдан кейин эса Оксана опа тасаввуримдагидан ҳам яхшироқ "шахс" эканлигига амин бўлганман.

5 июль санасида "Olamsport.com"да Оксана Чусовитина Токио-2020да байроқдоримиз бўлиши учун бир неча сабабларни келтириб мақола ёзилганди. Ўша мақолада ҳаммаси аниқ-тиниқ келтирилган.

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб


Кейинчалик байроқдор икки нафар бўлишини билганимда ўзимча бунга энг лойиқ спортчиларимиз Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов бўлса керак деб ўйладим. 17 июлда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайтида Чусовитина ҳамда боксчи Бобоусмон Батуровлар байроқдор бўлишлари ҳақида хабар чиқди. Жалолов 2016 йил Риода байроғимизни кўтарган ва бу сафар бу шарафдан қуруқ қолса унчалик ранжимаса керак деган ҳаёл ўтди ва Чусовитина учун хурсанд бўлдим.

Аммо... Бугун кўпчиликни ҳайратга солган хабар чиқиб келди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов "Ўзбекистон 24" телеканалига интервью берган. Унда Қосимов қуйидаги сўзларни айтиб ўтган: "Ўзбекистон байроқдорини тайинлашда авваламбор ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвалини инобатга олган ҳолда, қолаверса барча спортчи, делегация аъзоларининг фикрини инобатга олиб, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочимиз Нигора Турсунқуловага ишониб топширилди".

Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди

Фото: Анвар Илясов.


Делегация аъзолари ва спортчилар саккизинчи Олимпиадасига борган афсонага овоз беришмабди. Бўлиб ҳам бу Оксана опа учун охирги Олимпиада. Бу даражадаги афсонамизни қойиллатиб кузатиб қўйишни ҳам эплолмайдиган бўляпмиз. Жалоловга ҳеч қандай эътироз йўқ, потенциал олтин медал келтирадиган ва номдор спортчимиз. Лекин, Чусовитина нега "чопилгани"га тушуна олмаяпман. Чусовитинага потенциал олтин медал эгаси сифатида қараш тўғри бўлмайди. У афсона ва шунча йил давомида қилиб қўйган ва тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган ишлари учун ҳам байроқ кўтариши керак эди. Бу ерда таэквондочи қизимиз Нигора Турсунқуловага ҳеч қандай адоватимиз ёки бошқа ёмон ҳисларимиз йўқ. Шунчаки, Чусовитинадек афсона турганда бошқа спортчи қизларимиз байроқ кўтариб чиқиши тўғри эмасди, менимча.

Байроқдорларимиз ўзгаргани ҳақидаги хабардан маълум вақт ўтгач, Спутник Узбекистан нашри Чусовитинадан бу ҳақда фикр олди. Спортчимиз шундай деган: "Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.

Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз".

Спортчимизнинг юқоридаги сўзларини ўқиб бояги асабийлашиш янада кучайди. Оксана опанинг аҳволини тушуна олмайман, бунақанги ҳолатда кишини тушуниш учун шундай ҳолга тушиш керак. Менга тушунтиришмади... тушунтирса бўладику... мотивацияни ўлдиришди... Шундай афсонани сўнгги Олимпиадасида аъло даражада кузатиб қўйишни "қойиллатаётганлар"га "раҳмат"!!!


Мен учун бугун байроғимизни Очилиш маросимида кўтариб чиқишга энг муносиб спортчимиз Оксана Чусовитина. Ундан бу шарафни олиб қўйилиши унинг даражаси ва ҳурматини озайтириб қўймайди. Мен учун "олтин зангламас" иборасига ҳар томонлама мос тушадиган спортчи у. Шунчаки, Олимпиададаги энг "катта" спортчимизга жуда катта руҳий зарба беришди.

Фото: Анвар Илясов.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика