Ҳамюртимиз Мальдивда дебютини ўтказди
04 июл 2018 09:27
Новости
Ҳамюртимиз Мальдивда дебютини ўтказди
Мавсумнинг биринчи қисмини ПРО лига вакили "Нурафшон" клубида ўтказган ҳимоячи Абдурасул Комилов фаолиятини Мальдив оролларида давом эттирмоқда.
"Еаглес" клуби билан олти ойлик шартнома имзолаган футболчи бугун янги жамоасида дебют ўйинини ўтказди. Мамлакатнинг биринчи рақамли клуби "Нью Радиант"га қарши сафарда кечган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ҳамюртимиз мазкур беллашувда 90 дақиқа ҳаракат қилиб, мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии