RU

Последние новости

21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  2 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  7 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  4 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  14 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  13 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7

Ҳаммаси Бразилияда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати ҳақида Новости

Ҳаммаси Бразилияда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати ҳақида

Кеча Бразилияда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олди.

Ушбу мусобақа аслида 5-27 октябрь кунлари Перуда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ Перу давлати ташкилий масалалар бўйича муаммоларга дуч келишини маълум қилгач ФИФА мезбонликни Бразилияга топширди. Мазкур мусобақа 26 октябрь - 17 ноябрь оралиғида ўтказилади. 


Иштирокчи давлатлар 

U-17 жаҳон чемпионатида олтита конфедерациядан 24та давлат иштирок этяпти. 

ОФК - Австралия, Япония, Жанубий Корея, Тожикистон.

Африка - Камерун, Нигерия, Ангола, Сенегал. 

КОНКАКАФ - Канада, АҚШ, Мексика, Гаити. 

КОНМЕБОЛ - Бразилия, Аргентина, Чили, Эквадор, Парагвай. 

Океания - Янги Зеландия, Соломон ороллари. 

УЕФА - Франция, Голландия, Италия, Испания, Венгрия. 


Гуруҳлар билан танишинг 

24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа автоматик равишда кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин эгалари орасида энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та жамоа ҳам чорак финалда ўйнайди. 

"A" гуруҳи - Бразилия, Канада, Янги Зеландия, Ангола. 

"B" гуруҳи - Нигерия, Венгрия, Эквадор, Австралия. 

"C" гуруҳи - Жанубий Корея, Гаити, Франция, Чили. 

"D" гуруҳи - АҚШ, Сенегал, Япония, Голландия. 

"E" гуруҳи - Испания, Аргентина, Тожикистон, Камерун. 

"F" гуруҳи - Соломон ороллари, Италия, Парагвай, Мексика. 


Фаворитлар кимлар? 

Мутахассислар ушбу мусобақанинг асосий фаворити сифатида Нигерияни кўрсатишмоқда. Шунингдек, Голландия, Бразилия, Франция, Италия ва Испаниядан ҳам чемпионликни кутса бўлади. U-17 жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Англия ўсмирлар терма жамоаси ҳисобланади. 

2017 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган мусобақада Англия чемпионликни қўлга киритган эди. Лекин инглизлар шу йилнинг май ойида Ирландияда ўтказилган U-17 Европа чемпионатида гуруҳдан чиқа олишмади. Шу боис Бразилияда бўлиб ўтаётган мусобақада Англия йўқ. 


Бўлажак юлдузларни тарбиялаб берадиган мусобақа 

Ҳеч иккиланмай U-17 жаҳон чемпионати бўлажак дунё юлдузларини тарбиялаб берадиган мусобақа деса бўлади. Чунки шу пайтгача 17 бор ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган бўлса, бунда иштирок этган 210 нафар футболчи кейинчалик катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам тўп сурган. 

Ўз пайтида U-17 жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилар қаторига Карлос Тевес, Неймар, Сон Хёнг Мин, Роналдиньо, Фабрегас, Давид Сильва, Эммануэль Пети, Жанлуижи Буффон, Хави, Тони Кроос, Алессандро Дел Пьеро, Лэндон Донован каби юлдузларни қўшса бўлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика