RU

Последние новости

08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  1 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  6 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  10 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  118 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1

Ҳамма севиб ўйнайдиган футбол симуляторларини қаерда тайёрлашади Новости

Ҳамма севиб ўйнайдиган футбол симуляторларини қаерда тайёрлашади

Канада, Ванкувернинг Бёрнаби шаҳарчаси.
Бу ерда 37 минг кв. метр (5та футбол майдонига тенг) жойда ҳамма севиб ўйнайдиган видео ўйинлар тайёрлайдиган Electronis Arts компаниясининг энг такомиллашган идораси жойлашган.

EAнинг ушбу кампус яратилиши устида PWL архитекторлик бюроси ишлаган. Кампусни қуришда асосан - экологик мувозанатга, ходимлар учун қулайликка катта эътибор қаратилган.
Бугун бу кампусда  - мингдан ортиқ инсонларнинг иш жойи ва уларнинг сафида FIFA яратувчилари ҳам бор. Highsnobiety журналида ишлайдиган ванкуверлик сураткаш Жереми Ли сизга қуйидаги кадрларни тақдим этди.








Кампусдаги энг катта иш жойи Capture Labга берилган ва айнан шу туфайли EA Sports ўйинлари сизга ҳақиқий ҳиссиётларни бера олади.


Capture Lab жамоасида 25 киши бор. Жойни ишга тайёрлаш учун баъзида бир кун вақт кетади. У ерга "Боинг-737" муаммосиз сиғиши мумкин.



Ҳозир бино барча спорт турларига мослаштирилган - фақат полни алмаштириш ва кроссовкаларнинг ўрнига конки кийиш керак бўлади.




Бир пайтлар лабаратория универсал бўлмаган ва тез-тез бошқа жойда ишлашган. Ускуналар тўла юк машиналари ҳақиқий муз майдонига борар ва у ер камида бир ҳафта студия вазифасини ўтаб берар эди. Ҳозирда фақат юлдузлар туфайли кўчиб борилади, қолган пайтларда эса Вакуверда чиқишга ҳожат йўқ.

Бу ерда ҳар тонг 140га яқин камерани тўғирлаш билан бошланади.





Директор ва унинг ассистентлари ўнлаб мониторлар ёрдамида майдонда юз бераётган воқеаларни бошқариб боради.



Майдонда ҳаракат қилаётганларда оқ маркерлар билан ёпиштирилган қора кийим ва оёқ кийим кияади.




Камералар атрофига ўрнатилган чироқлар ёрдамида маркерлардан акс эстади ва мониторда модель кўринади. Баскетболда жарима зарбасини отишни яратишга - 25 дақиқалик тинимсиз ёзув ишлари кетади.


Capture Labдаги ишчиларнинг яна бир вазифаси - образлар яратиладиган материалларни тайёрлаш. Бунинг учун спортчи бошини ҳар томондан суратга олишади ва бу жараёнга 5 дақиқа кетади. Керакли ускуналарга эга жамоа доимо кўчиб боришга тайёр.






"Нима қилаётганингизнинг аҳамияти йўқ: "Сосискаларми ёки видео ўйинлар. Доимо рецепт ва ҳаракатлар кетма-кетлиги бор. Ишимиз - торт тайёрлашга ўхшайди. Аммо бизнинг тортимиз миллионлаб доллар туради" - дейди студия режиссёри Жо Николлс.
EA кампуси - бу фақатгина ишлаш учун идеал жойгина эмас. Кафе, дам олиш зонаси, ўйин заллари (приставкалар, бильярд, стол тенниси), кинотеатрлар, кутубхона, фитнесс-марказ, массаж хоналари, йога майдонлари, футбол, баскетбол, волейбол майдонлари. Ходимлар хордиқ чиқариши учун деярли ҳамма нарса бор. 









XXI аср бошида ҳар ҳафта кампусга сартарошлар келарди - ишчилар бунга вақти етмаслигини раҳбарият тушунган.  Натижада кампусда сартарош, физиотерапевт, химчтозалаш ва автоювиш хизматлари пайдо бўлди. Бу ерда кун давомида кучугингизга қараб туришлари мумкин ва бу хизматдан ҳар куни 50га яқин ходим фойдаланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика