RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  44 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  9 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Ҳамиджон Актамов: “Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!”

Яна саноқли соатлардан сўнг, юртимизга Янги — 2015 йил эшик қоқиб кириб келади. Айни шу лаҳзаларда барча ўз яқинларини байрам билан қутлашга ошиққан.
Биз “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовни Янги йил билан табриклар эканмиз, у киши ўз дил изҳори ва тилакларини клуб расмий веб-сайти орқали мухлисларга етказиб қўйишимизни илтимос қилдилар.

  — Дарҳақиқат, яна бир неча соатдан кейин бир ёшга улғаямиз, — дейди Ҳамиджон ҒУЛОМОВИЧ. — Ўтган йил жамоамиз қўлга киритган натижаларимиз билан у қадар мақтана олмасак-да, маълум танаффусдан сўнг Навоийга катта футболнинг қайтганлиги аслида катта ютуқ. Якунланган мавсум “Қизилқум” футбол клуби раҳбарлари ва барча аъзолари учун чин маънода ўзига хос синов ҳамда мослашиш йили бўлди.  Асосий ўзагини навоийлик йигитлар ташкил қилувчи жамоа дастлабки даврада аксарият жамоалар учун етарли бошоғриқ бўлганлиги, “Қизилқум”нинг келгуси имкониятлари хусусида фикр билдириш учун асос бўлди, деб биламан.

  Албатта, ишқибозлар учун ғалабалар муҳим! Буни асло инкор этмаймиз. “Қизилқум”нинг кўпсонли садоқатли мухлислари борлигидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади, албатта. Шу боис, Янги йилда биз уларни ўзимизнинг чиройли ўйинларимиз ва муҳим ғалабаларимиз билан шодлантиришга бел боғлаганмиз. Бунинг учун аллақачон аниқ чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиққанмиз. Янги мавсумда жамоамиз кучлилар қаторига қўшилиш учун бор куч-имкониятини ишга солади. Ўз навбатида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖ раҳбариятига жамоамиз аъзолари ўз миннатдорчилигини билдиради.  

  Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни, миллионлаб мухлисларимизни, футболимизнинг барча жонкуярларини кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайман. Бошланажак 2015 йил чинакам ғалабалар йили бўлсин! Ҳадемай, Австралия яшил майдонларида старт оладиган Осиё кубоги баҳсларида Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига фақат омадлар ёр бўлишини тилайман.

  Бир сўз билан айтганда, Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!

"ҚИЗИЛҚУМ" ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика