RU

Последние новости

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Ҳамиджон Актамов: "Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик"

"Бухоро" - "Қизилқум" жамоалари учрашувидан сўнг, матбуот анжуманига меҳмонлар Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов ташриф буюрди.
- Бу йилги мавсумнинг сафардаги дастлабки ғалабасини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз, - деди Ҳамиджон Ғуломович. - Ўйинда гарчи мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, якунда йигитлар учрашув ҳакам ҳуштаги чалингунга қадар давом эттишини исботлай олишди.  Иккинчи бўлимда таркибда амалга оширган ўзгаришларимиз ўз самарасини берди. Бутун ўйин давомида бизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат!  Бухорода стадионнинг ўзидан туриб навоийлик олти юз нафарга яқин мухлис кузатиб борди. Уларнинг ҳурмати учун ҳам бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик. Ишончни оқлашгани учун йигитларга катта раҳмат!

"Бухоро" ҳам кучли жамоа. Биз рақибни пухта ўрганганимиз ва уларга қарши муносиб тактика  танлай олганимиз эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бухороликларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Кейинги пайтда хорижлик мутахассис излаётганимиз ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганига келсак, ҳозирча бу ҳақда гапириш ортиқча. Юрий Лукин ажойиб инсон, тажрибали мутахассис. Биз у билан ишлашда давом этамиз. Ҳали  Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш йўлида қиладиган ишларимиз  талайгина. Муҳими, бизни муносиб қўллаб-қувватлаётган Навоий вилояти ҳокимлиги, ҳомийларимиз ва кўпсонли ишқибозларимиз ишончини оқлаш учун бор куч ҳамда имкониятимизни ишга соламиз.

"Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика