RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Ҳамиджон Актамов: "Бугун муҳим икки очкони қўлдан чиқардик" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бугун муҳим икки очкони қўлдан чиқардик"

"Қизилқум" — "Нефтчи" учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
— Бугунги учрашув осон кечмаслигини аввалдан билардик, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — "Нефтчи" бежизга чемпионат жадвалида етакчиларни таъқиб қилмаяпти. Ўйиндан олдин фарғоналиклар учрашувлари туширилган дискларни томоша қилиб, рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. Шунга қараб бугун ўйинни ташкил этишга уриндик. Рақиб — жиддий, аммо ғалаба қозонсак бўлардик.

Афсуски, йигитлар жуда кўплаб қулай вазиятларни кўкка совуришди. Жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлди. Бироқ натижадан қониқмадим. Ачинарлиси, бугун икки очкони қўлдан чиқардик.

Энди йигитларга ўн кунлик таътил берилади. Шундан сўнг, Навоийда йиғиламиз. 15 июлда пойтахтимиздаги "Футбол-МЕД" соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтилади. Сўнгра режага кўра, Тошкент вилоятида ўқув-машғулотлар ташкил этамиз.

Албатта, давралар оралиғида таркибда айрим ўзгаришлар амалга оширилади. Дарвозабонлардан кўнглимиз тўқ. Бироқ бошқа чизиқларга янги ўйинчиларни таклиф этиш ниятимизда. Мақсадимиз эса иккинчи давра баҳсларида мухлисларга чиройли ғалабалар туҳфа этишдир.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика