RU

Последние новости

14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  11 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  2 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1

Ҳамиджон Актамов: “Йигитларимиз чинакам ирода намойиш этишди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Йигитларимиз чинакам ирода намойиш этишди”

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


—Ўтган турда ўз майдонимизда аламли мағлубиятга учрагандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович.

— Тенг курашлар остида кечган баҳсда “Машъал”га имкониятни бой берганимиз мухлисларимизни қаттиқ ранжитган эди. Ана шундай омадсиз ўйиндан кейин йигитларимизни навбатдаги турга тайёрлаш осон эмасди. Хайриятки, бугун меҳмонда тўп суришимизга қарамай, жамоамизнинг барча аъзолари бир тану бир жон бўлиб, ғалаба иштиёқида ўйнадилар. Барча йигитларимизга раҳмат айтаман. Албатта, бугун кўрдиларингиз, Навоийдан ҳам юзлаб мухлисларимиз Ғузорга ташриф буюриб, футболчиларимизни фаол қўллаб-қувватлаб турдилар. Уларнинг далдаси жамоамиз учун катта мадад бўлди, десам хато қилмайман.

—Ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тезкор гол ўтказиб юбориш ҳар қандай жамоага салбий ва руҳий таъсир қилиши табиий. Бугун йигитларимиз чинакам ирода намойиш эта олдилар ва шунинг эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик.

—“Шўртан” — анча шаклланган жамоа. Бу ерда малакали мураббий ишлайди, тажрибали ўйинчилари кўп. Бугунги ўйинда улар таркибида кўпроқ ярим ҳимоячи Элдор Бойматовнинг ўйини менга ёқди.

—Амалдаги мавсумда ким чемпион бўлади? Қизиқ савол бўлди-ку?! Ҳали чемпионат тугашига яна тўртта тур бор. Бунга фақат охирги турдан кейингина аниқ жавоб беришим мумкин.

—Охирги сўз ўрнида шуни айтишни истардимки, мен “Қизилқум” жамоаси билан биринчи марта Ғузорга келишим. Рости, воҳанинг бир туманида бу каби ажойиб футбол муҳити, чиройли стадионни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Бунақа футбол майдонида тўп суришни кўп жамоалар орзу қилса ажабмас. Бугун йигитларимиз мазза қилиб тўп тепишди. Футбол учун шунақа шарт-шароитларни яратиб берган “Шўртан” футбол клуби хомийлари ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика