RU

Последние новости

07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  2 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4

Ҳамиджон Актамов: "Ғузорга яқин йўлда автобусимиз бузилиб қолганда "Сурхон" ёрдам кўрсатмай олдимиздан ўтиб кетди..." Новости

Ҳамиджон Актамов: "Ғузорга яқин йўлда автобусимиз бузилиб қолганда "Сурхон" ёрдам кўрсатмай олдимиздан ўтиб кетди..."

«Сурхон» - «Қизилқум» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжумани навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйин олди юзага келган қатор муаммолар ҳақида гапирди.

Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар қилди.


- Мен бугунги ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин, Термизга келишимиздаги қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эдим. Биз Ғузорга яқинлашганимизда  йўлда автобусимиз бузилиб қолди. Анча вақт йўлда ушланиб қолдик.Шу вақтда «Сурхон» жамоаси автобуси ёнимиздан ўтиб кетди. Ўйлашимча, «Сурхон» бизга ёрдам кўрсатиши керак эди. Термизда меҳмонхона топишда ҳам муаммоларга дуч келдик. Деярли, барча меҳмонхоналар банд. Мана шу сабаблар ўйинга таъсир кўрсатди деб ўйлайман. Футбол бу - дўстлик. 

Ўйин ҳақида тўҳталадиган бўлсам, бугун 70 дақиқа яхши ҳаракат қилдик. Қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. «Сурхон» ўзига яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ғалабани қўлга киритди.

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Улар ўйинни яхши бошқариб бордилар. 

Сурхондарё халқини бугунги ғалаба билан табриклайман.


P.S. Термизда «ҳалқаро форум» ва Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрам тадбирлари бўлганлиги сабаб, Термиздаги барча меҳмонхоналарда жой билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика