RU

Последние новости

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  10

Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади. Яхши ўйнадик. Биринчи таймда йўқ жойдан, 2 та стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Насаф" жамоасига 22 сентябрь кунги ўйинда омад тилайман. Жамоанинг келажаги бор. Ҳали улар яхши натижа кўрсатади. Ўзимиз ҳам камчиликларимиз устида ишлаб, керакли очколарни йиғишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади нима? Чемпионликми ёки совринли ўринлар учун курашишми?

- Менимча, энди чемпион "Пахтакор" эканлиги аниқ бўлиб улгурди. 

- Ватсадзе 35 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасановни майдонга туширдингиз. Кейин ўз навбатида, Ҳасанов яна алмаштирилди. Ўйинидан қониқмадингизми?

- Энди бу бизни ишимизда, нима ҳам дейман? Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ватсадзега эътирозимиз йўқ. Ўзгаришлар ўз самарасини берди, ўйинимиз ўзгариб, гол урдик. 

- "Қизилқум"нинг иккинчи даврадаги натижалари қониқарсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Сабаби кўп футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Бир ой ичида даволаниб чиқишди ва бир ойда қайта касалланганлар ҳам бўлди. Соғлиқ муҳим, шу боисдан кўп нарса талаб қилолмаймиз. Бундан кейин яхши ўйин кўрсатишга интиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика