RU

Последние новости

23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  1 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  1 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  0 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  8 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  26 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  15 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади" Новости

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади"

Олий лиганинг биринчи давра доирасидаги қолдирилган беллашув "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош менежери матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўтказиб юборилган голларни ҳимоядаги хатоларимиз эвазига йўқдан жойдан олиб келдик. Жамоамизнинг ҳимоя чизиғи панд бермоқда. Бу борада селекция ишлари давом этмоқда. Ҳамза Каримов ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Алишер Юсупов ҳам жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Тошкентдан ҳеч бўлмаганида бир очко билан ортга қайтишни истагандик. Бугун рақиб бизга ўйнашга имконият берди. Ҳар иккала жамоа ҳам ушбу беллашувда яхши, сифатли футбол намойиш этиб беролмади. Жамоалар бир-биридан ёмон ўйнади.

Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар энди асталик билан янги муҳитга киришиб кетишмоқда. Дастлабки расмий баҳс бўлгани учун камчиликлар бўлди. Тез орада янги футболчилар жамоамизга мослашиб кетишади, деган умиддамиз.

Эркин Бойдуллаевни сардор қилиб тайинлаганимиз бу барчанинг танлови. Бойдуллаев эришган ютуқлар, қўлга киритган муваффақиятлари жуда катта. Шу боисдан Эркин Бойдуллаев жамоа сардори сифатида ўйнашга ҳақли, сардорлик боғичи билан ўйнашга арзийдиган футболчи, деб биламан.

Жасур Ҳасанов расман жамоамиз сафига ўтди. Трансфер масаларини ҳал этдик. Ҳасанов тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди. Кейинги учрашувдан бошлаб жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Ҳасанов иккинчи давра ўйинида ҳам "Локо"га қарши ҳаракат қилмайди. Бу шартномада кўрсатилган. Эътироз? Кимгадир алоҳида эмас, бутун жамоага эътироз билдиришим мумкин. Ҳимоядаги оддий хатолар эвазига мағлуб бўлдик.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика