Ҳам Бразилия, ҳам Испания терма жамоасида ўйнаган футболчи Луис Суареснинг ўрнини эгаллади
		
		09 фев 2024 11:50
        Новости	
	 
				 
				Ҳам Бразилия, ҳам Испания терма жамоасида ўйнаган футболчи Луис Суареснинг ўрнини эгаллади
"Атлетико", "Челси", "Вулверхэмптон" клубларида ўйнаган Диего Коста ёдингиздами?
			35 ёшли тажрибали ҳужумчи Бразилиянинг "Гермио" клуби билан 2024 йил охиригача шартнома тузди. 1 январь куни унинг "Ботофаго" билан шартномаси якунига етган эди.
Қизиғи Диего Коста иккита терма жамоада ўйнаган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. У 2013 йилда Бразилия терма жамоаси таркибида 2та ўйинда майдонга тушган. Кейин фуқаролигини ўзгартириб, 2014-2018 йиллар давомида Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, яқинда "Гремио"ни Луис Суарес тарк этган ва "Интер Майями"га кўчиб ўтганди.
Transfermarkt порталига кўра, Диего Костанинг трансфер нархи 1,6 миллион еврога тенг.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии