RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  137 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Ҳалол футбол сари йиғилиш - 2! Новости

Ҳалол футбол сари йиғилиш - 2!

Кеча ваъда берганимиздек, бугун мазкур масалага батафсил тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Йиғилиш "Пахтакор" Марказий стадионинг ВИП залида бўлиб ўтди. Маълумот учун шуни айтиб ўтиш лозим, дастлабки икки тур келишуви ҳам шу ерда ташкил этилган эди.

Кеча олий лигада иштирок этаётган 16та жамоа вакилларидан бош мураббийлар ва вице-президентлар йиғилишда қатнашдилар. Даставвал дастлабки икки тур натижалари ўрганиб чиқилди ва ҳалол футбол барчага қизиқ бўлгани гапирилди. Қисқа қилиб айтганда, барча-барча, ўзаро эркакча гап беришди, агар биронта мураббий лафзидан қайтадиган бўлса, уни биргалашиб жазолаш ҳақида келишилган. Бу борада ПФЛ ҳам катта роль ўйнайди. Барчаси оддий, мураббий ёки раҳбарнинг футболда ишлаш ҳуқуқини берувчи лицензияси бекор қилинади.

Йиғилишда ҳакамлар борасида ҳам гап-сўзлар бўлган. Клублар ҳакамларни расмий равишда маошини ошириш таклифини билдиришган. Яқин кунлар ичида бу нарса расмий кўриниш олиши мумкин бўлади. Боиси футболнинг ҳалол ўтиши 50 фоизга ҳакамга боғлиқ.

Аслини олганда ҳам тўғри, икки клуб мавсумга жиддий тайёргарлик кўради-ю, ҳакам битта ноҳақ қарори билан унинг қилган ишини чиппакка чиқаради. Бундай ҳакамларга ҳам жиддий чора кўрилиши маълум бўлди. Ўз касбини суъиистемол қилган реферилар бир умрга футболдан четлатилиши ҳақида мажлисдан ташқари гап бўлган. Бутун бошли футболнинг ҳакамларга тобе бўлиб қолиши тўғри эмас. Ҳакам, икки жамоа сафида тўп тепаётган 22 нафар футболчининг йигирма учинси бўлиши керак, ундан кўпи эмас.

Ўз навбатида клублар ОАВни ҳалол футбол борасида ҳам келишиб ишлашга чақирдилар. Агар биз ҳар бир ўйинни профессионал тарзда ёритиб борадиган бўлсак, ким аслида кимлигини билиб олишимиз мумкин бўлади. Аввалги мақолада қайд этганимиздек, бўлсанг Эрматов ва Коваленкодек бўл, инсон қилган ишни инсон қилади.

Яна бир маълумот, ноҳақ берилган сариқ ва қизил карточкаларни ПФЛ энди бекор қилиши мумкин. Айрим ҳолларда чиқарилган нотўғри қарордан клуб кейинги турда жабр кўриши керак эмас. Агар жамоа бош мураббийи ҳақиқатдан ҳам ўз футболчисига ишонса, демак у 24 соат ичида ПФЛга керакли маълумотни топшириши керак. Агар ПФЛнинг тартиб-интизом қўмитаси сариқ ёки қизил карточка асоссиз берилган деб топса уни бекор қилади. Бундай ҳолатни Европада кўп кўрамиз.

Энди ўйинларнинг кўчирилишига келсак. 3-турга келиб бир нечта ўйинлар кўчирилди. Бунинг сабаби оддий, авваллари жамоалар ўйинга ғалаба қозонишларини билиб борар эдилар. Бугунги келишувдан кейин бу нарса ўз-ўзидан йўқолди. Натижада энди барча жамоалар ғалаба учун ишлашга мажбур ва шундан келиб чиқиб ОЧЛ ва МТЖ, ОТЖ туфайли ўйинлар кўчирилмоқда. ПФЛ регламентига кўра, бирон бир клубдан ОТЖ бўладими, МТЖми 5 нафар футболчи жалб этилса, ўз ўйинини қолдириш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу билан ПФЛда кичик бўлса-да, ўсиш кузатилаётганини кўришимиз мумкин. Келишилган ўйинларнинг йўқолиши ОЧЛ географиясини кенгайишига олиб келиши мумкин. Масалан, "Локомотив"ни олайлик, ОЧЛ туфайли Ўзбекистон чемпионатининг икки турида муҳим очколарни йўқотди, бу эса ОЧЛда иштирок этмайдиган клублар учун айни муддао ва улар мавсум якунида тўртликдан жой олиб, ОЧЛда иштирок этишлари мумкин бўлади. Мухлисларимизнинг талабидан келиб чиқсак, бизнинг клублар икки фронтда ҳам бир хил ўйнашлари керак. Аммо бизнинг салоҳиятимиз ҳали бу даражада эмас. Ҳаттоки БАА кучли ўйинчилари бўлишига қарамай, биринчи ўринга чемпионатни, кейин ОЧЛни қўяди. Бизда эса аксинча. Қисқаси, бугунги ўзгаришлар мухлисларни яна стадионга қайтариши аниқ. Фақат шу тарзда давом этаверса.

Мақола сўнггида эркакчасига ваъда берган клубларга мурожаатимиз бор. Эркакнинг гапи, олтиндан қиммат. Шундай экан, лафзга жавоб берайлик ва мухлислар кутган футбол билан футболимизни ривожлантирайлик.

Ҳечдан кўра кеч, ҳозирча РАҲМАТ!


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика