RU

Последние новости

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  49 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Ҳали бу Испания дунёни забт этади. Ҳикоя энди бошланди Новости

Ҳали бу Испания дунёни забт этади. Ҳикоя энди бошланди

Халқимизда “бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан” деган ажойиб нақл бор. Кеча Испания терма жамоаси ўзи қазиган чоҳга қулади. Хўш, мағлубият сабаблари нимада?

Турнирга фаворитлар қаторида келган ва барча ўйинларда тотал устунлик қилган жамоа нима сабабдан иштирокини эрта якунлади? Қуйида сабабларга тўхталиб ўтамиз.

Эскирган ва бойитилмаган услуб

Луис Энрике Испанияда жорий қилган услубни ҳамма кўрди. 2010 йилларда мода бўлган ва Пеп Гвардиола томонидан “Барселона”да йўлга қўйилган “тики-така” ўша давр учун янгилик эди. Испанлар айнан “тики-така” билан бутун дунёни забт этишди. Европа ва жаҳон чемпиони бўлишди. “Барселона” требл қайд этди. Кейин-чи? Кейин “тики-така”га қарши услублар ишлаб чиқилди. Даставвал, Жозе Моуринью ЕЧЛ 2009-2010 мавсум ярим финалида "Интер" билан “тики-така”га қарши “автобус” услубини ишга солиб, Гвардиола бошлиқ каталонияликларни махф қилганди. Эсингизда бўлса, "Камп-Ноу"да бўлган ўйинда “Барселона” 86 фоиз тўп назоратини амалга оширган ва 17 бор зарба берганди, аммо барибир “Интер” ўз мақсадига эришган. Марокаш билан ўйинда ҳам шунга ўхшаш ҳолат, тўп назорати ва вазиятлар яратиш бўйича Испанияда 4 баробар устунлик. Футбол ривожланмоқда, муваффаққият қозонган услубларнинг антилари қисқа муддатда ишлаб чиқилмоқда. Ҳаттоки Пеп замонавий футболга мослашишга мажбур бўляпти. Эрлинг Ҳоланд сўзимизнинг ёрқин далили. Энрикенинг тотал футболи қўшимча элементлар билан бойитилмади. Антиси аллақачон ишлаб чиқилган “тики-така” модернизацияга муҳтож эди. 

Етакчининг йўқлиги ёхуд бошсиз чавандоз

Энрике мундиалга шахсияти юқори бўлган футболчиларсиз келди. Серхио Рамос, Тиаго Алькантара, Кепа Аррисабалага каби футболчилар мураббий режаларига кирмади. Биламиз катта туринирларни катта футболчилар ютишади. Жамоа ҳисобда олдинда борса, ҳаммаси ўхшаб турганда Энрикенинг Испанияси ўта хавфли (Коста-Рика бунга ёрқин мисол). Жамоа ютқазаётганда, ишлар чаппасига кетган паллада масъулиятни елкасига олиши керак бўлган йигитлар йўқ эди таркибда. Майдонда ҳаракат қилган футболчиларнинг ҳеч бири клубида биринчи рақамли “лидер” эмас. Тизим иш бермай қолса, унга ўзгартириш киритиш керак, яъни “Б” режага ўтиш лозим бўлади. Гуруҳ босқичи сўнгги турини эслаймиз. Германия Коста-Рикага мағлуб бўлаётган дақиқаларда испанларга гол керак эди, аммо Энрике йигитлари ҳеч нима қила олишмади.  Демак, Энрикеда “Б” режа умуман бўлмаган. 

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилиш

Испания гуруҳ босқичи сўнгги турида Японияга атайин мағлуб бўлгандек кўринди. Мақсад эса Бразилиядан қочиш ва Германияни гуруҳда қолдириб кетиш. Тўғри, Энрике мақсадига етди. Бразилиядан қочди, Германия гуруҳда қолиб кетди. Нимчорак финалда эса нисбатан кучсиз саналган рақиб Марокаш билан баҳс олиб борадиган бўлди. Марокаш эса биз юқорида айтиб ўтганимиз, анти услубдан фойдаланди ва мақсадига эришди. Катта эҳтимол Хорватия Испанияга қарши бошқача услубни танлар, ўйин картинаси ўзгача кечиши ҳам мумкин эди. Энрике қураётган футбол чуқур ҳимояга таяниб ўйнаётган жамоаларга қарши яхши ишламади. Япония ва Германияга қарши ўйинлар бунга мисол. 

Испания буёғига қандай йўл тутади?

Энрикенинг шартномаси йил якунида ниҳоясига етади. Луис ажойиб жамоани шакллантирган. Услуб ҳам айни испанларга мос. Катта эҳтимол шартнома узайтирилади, ҳар холда Энрике шунга муносиб. Фақат услуб модернизация қилиниши ва янгиликлар билан бойитилиши лозим. Ҳали бу Испания дунёни забт этади. Ҳикоя энди бошланди...


Жалолиддин Халилов 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика