Ҳакимининг агенти: “Интер”га ўтиш сабабларидан бири – Зидан. У Ашрафга қўнғироқ ҳам қилмади”
05 июл 2020 16:35
Новости
Ҳакимининг агенти: “Интер”га ўтиш сабабларидан бири – Зидан. У Ашрафга қўнғироқ ҳам қилмади”
Ашраф Ҳакимининг Алехандро Камано агенти мижозининг нега клубни ўзгартиришга қарор қилгани ҳақида фикр билдирди.
“Зинедин Зидан Ҳакимининг “Интер”га ўтишига сабаб бўлди. У футболчи билан нега ҳеч қачон боғланмаганини тушунтириб бериши керак.
Ўйлашимча, Дани Карвахаль каби ўйинчи бўлса ҳам “Реал”га қайтиш ўринли бўларди. Бироқ, олға ташланган қадамдан кейин Ҳакимининг келажаги порлоқ бўлишига ишонаман. Конте билан доимий алоқада бўлди, у билан клубдаги лойиҳалар ҳақида гаплашди, шу туфайли “Интер”га ўтишга қарор қилдик.
Менимча, Конте каби топ даражадаги мураббий сен билан боғланиб, ўз жамоасида кўришни исташи бу режанинг бир қисми эканлигингдан дарак демакдир”, дея қайд этган агент.
Комментарии