Ҳакими: "Марокашнинг орзуси поёнига етди"
16 дек 2022 14:20
Новости
Ҳакими: "Марокашнинг орзуси поёнига етди"
Ҳакими ЖЧ-2022 ярим финалида Марокашдан учралган мағлубиятга муносабат билдирди.
Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими миллий терма жамоанинг Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 ярим финалида Франциядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз боримизни бердик. Жамоамиз, юртимиз орзуси поёнига етди. Биз қилган ишимиз билан фахрланишимиз керак, охирги сонияларгача курашдик ва бошимизни баланд кўтариб кетишимиз керак", – деди футболчи ижтимоий тармоқларда.
Марокаш терма жамоаси эртага, 17 декабрь куни Хорватия термаси билан учинчи ўрин учун ўйинда майдонга тушади.
Франция 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув 18 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии