RU

Последние новости

17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  9 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи Новости

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи

Таниқли мураббийлардан бири Ҳаким Фузайлов "Хўжанд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Тожик футболи афсоналаридан бири, ўз пайтида Тожикистон терма жамоаси, "Истиқлол" клуби, шунингдек Тошкентнинг "Локомотив" клубида фаолият олиб борган ушбу мутахассис Тожикистон чемпионатида 2-ўринда бораётган "Хўжанд"ни бошқаради. 

Маълумки, ушбу жамоани йил бошидан бери сербиялик Никола Лазаревич бошқариб келаётганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб уйига кетган мураббий шу билан ортга қайта олмаяпти. Натижада ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинди ва клуб раҳбарияти Ҳаким Фузайлов билан шартнома имзолади.

Ҳаким Фузайлов 1964 йил 12 августда Қўрғонтепада туғилган. УЕФА Про лицензиясига эга. Асосан "Помир" сафидаги ўйинлари орқали халққа танилган. 1992 йил "Локомотив" Москва сафига йўл олиб фаолиятини Россияда давом эттирган ҳамда бронза медалларни қўлга киритган. 

Ҳаким Каюмович мураббийлик фаолиятини "Бухоро" клубида бошлаб, кейинчалик Самарқанднинг "Динамо" жамоасини бошқарган. 2005-2011 йиллар оралиғида "Ростов" ҳамда "Локомотив" Москва клубларида селекционер сифатида фаолият олиб борган. 2012 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида фаолият юритган. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика