RU

Последние новости

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  1 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  22 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ўйинга тузган режаларимиз бутун 90 дақиқа давомида иш берди. Йигитлардан миннатдорман. Ғалаба адолатли бўлди, чунки баҳсда катта устунликда ҳаракат қилдик. Жанг давом этади, Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз. Эндиликда плей-офф баҳсларида осон ўйинлар қолмаган", – деди Фузайлов.

- Пенальтига тортадиган иккита вазият бўлди. Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳукм чиқара олмайман. Қолаверса, вазиятдан узоқда эдим. Ҳакамлар ишини текширадиган, муҳокама қиладиган махсус комиссия бор, улар ўзлари кўриб чиқишади.

- "Бухоро" "Турон"га қарши кечган баҳсда ҳам ҳакамликдан азият чекди...

- "Турон"га қарши баҳс ўтиб бўлди, энди уни муҳокама қилишдан наф йўқ. Биз олдинга қараб юришимиз керак. Тарихни титкилашдан фойда йўқ!  

Биз тўғри йўлдамиз, футболчиларим ҳар бир ўйинга борларини бериб ўйнашяпти. Тўғри, биз ҳозирда етакчилардан очколар бўйича орқадамиз. Асосийси, жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Яна бир бор қайтараман, ҳаммаси ҳали олдинда, кураш давом этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика