RU

Последние новости

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  0 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  9 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Ҳаким Фузайлов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени хавотирга солмайди" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени хавотирга солмайди"

Бугун "Бухоро" клуби "Шўртан" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

 Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари ва жамоа режалари ҳақида гапириб ўтди:

"Қисқача тўхталадиган бўлсам, биз ўз ишимизни давом эттиряпмиз. 3 январдан бошланган, салкам бир ойдан ошиқ давом этаётган йиғинимизнинг асосий палласига етиб келяпмиз, ҳозир экватор чизиғидамиз.

Тошкентдаги йиғиндан ҳозирги йиғинни фарқи, футболчиларга кўплаб юкламалар беряпмиз, улар оғирликни ҳис қилишяпти. Тўғрисини айтсам, ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени унчалик хавотирга солмайди. Ҳа, ютқаздик. Умуман олганда, юкламалардан сўнг, футболчиларимнинг ўйинни олиб бориши мени қониқтиряпти, ёмон эмас ҳозирги вақт учун.

Солиштириш учун айтаман, мен ўтган йили "Динамо" бош мураббийи бўлган вақтимда ҳам, худди шу жамоалар билан мавсум олди учрашувлар ўтказган эдик. Ўшанда Муборакда, ўз дарвозамиздан, 3та ўтказиб юборганмиз, ваҳоланки ўша учрашувда ҳатто, 6 та тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Самарқандда ҳам, "Шўртан"га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.

Кейин эса нималар бўлганини сиз яхши хабардорсиз, "Динамо" билан, мавсум тугашига 4 тур қолганда Суперлига йўлланмасини нақд қилган эдик. Бу билан нима демоқчиман? Бизда ҳаммаси жойида, ишлар режа бўйича кетяпти. Тўғри, ҳатто назорат учрашувларида ҳам, мағлубиятга учраш ёқимсиз ҳолат, кўнгилни хира қилади. Аммо, бундан хулоса чиқариб, яна мақсад сари, жамоани хотиржамлик билан Суперлигага чиқариш учун тайёрлаб борамиз.

Энди, оғир юкламалардан сўнг футболчиларга 2 кун дам берамиз, улар 1 ой давомида, 9 та учрашув ўтказишди. 9 февралдан, яна Тошкент шахрида йиғиламиз. У ерда ҳам, кўплаб синов-назорат учрашувлари ўтказиш режамизда бор. 12 февралда "Қўқон 1912", 15 февралда эса "Сурхон" жамоаси билан, ҳамда 18 февралда "Пахтакор" ўринбосарларига қарши ўйин ўтказиш бўйича келишувга эришганмиз. 21 ёки 22-февралда ҳам албатта рақиб топишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнг Бухорога қайтамиз", - дейди Ҳаким Фузайлов. 





Видео. Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" "Шўртан"га ютқазди         

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика