RU

Последние новости

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  34 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Ҳаким Фузайлов: "Бухоро" қарийб 3 йилдан буён ўз майдонида ўйнамаётган экан..." Новости

Ҳаким Фузайлов: "Бухоро" қарийб 3 йилдан буён ўз майдонида ўйнамаётган экан..."

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Металлург" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳақиқий Ўзбекистон кубоги баҳси гувоҳига айландик. Курашларга бой ўйин бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоа биринчи турда ўзи кутган натижага эриша олмаганди. Умуман олганда, ўйиндаги устунлик биз тарафда эди. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган йигитларга имкон беришга ҳаракат қилдик. Энди "Бунёдкор" ва "Сурхон" ўртасидаги учрашув натижасини кутамиз. 

- "Бухоро" "Сурхон"га қарши ўйинда пенальтидан гол ўтказганди, бугун ҳам шундан панд еди. Айнан икки ўйиндан буён пенальтидан тўп ўтказиб юбориш борасида қандай фикрдасиз?

- Фикримча, "Сурхон" билан учрашувда пенальти йўқ эди. Эътиборсизликка йўл қўйганимиз боис шунақаси ҳам бўлиб туради. Бугун ҳам қоидани буздик ва 11 метрлик белгиланди. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Сўнгги турда "Бунёдкор" билан ўйнайсизлар. Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Кўрамиз, ҳозир 1 очкога эгамиз. Эртанги ўйиндан сўнг ҳаммасини билиб оламиз. 

- Собит Синдаровни алмаштирганингиздан кейин у тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олмоқчи бўлди, бироқ уни қайтардингиз. Синдаровнинг ўйини ва алмаштирилиши хусусида гапирсангиз...

- Собит Синдаров жуда яхши ўйнади. Ўйин бўйича унга эътироз йўқ. Кўп футболчиларга имконият тақдим қилиш ва Синдаровга дам бериш учун шундай йўл тутдим.

- "Бухоро" 1 очко ишладими ёки 2 очко йўқотдими?

- 1 очко йўқотдик деб ўйлайман. Албатта, ҳали ўйинни батафсил кўриб чиқиш керак, аммо ҳозирча 2 очко йўқотдик деган фикрдаман.

- Катта танаффусдан сўнг "Бухоро" ўз майдонига қайтиши ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мен кеча стадионда бўлдим. Менга майдон тайёр эканлигини айтишмоқда. Аммо стадион майсасига жавобгар мутахассислар озгина кутиш кераклигини сўрашди. 29 апрель куни "Хоразм" билан ўйнашимиз мумкинлиги борасида ваъда беришди. Қарийб 3 йилдан буён ўз майдонимизда ўйнамаётган эканмиз, бу мухлислар учун ҳам катта байрамга айланиб кетса керак. Албатта, бу ёқимли хабар.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика