RU

Последние новости

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  11 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.


"Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат туфайли ўтказиб юбораётган эди. Биз биринчи бўлимда рақибдан кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. Бугун икки очко йўқотдик деб ўйлайман", - деди Ҳаким Фузайлов.

- "Хоразм" жамоаси бугунги дуранг натижасидан қониқдими?
- Йўқ, албатта. Биз бунга қадар ҳам кўп очколарни йўқотгандик. Бу жуда ёмон. Шу сабабли бугун икки очко йўқотдик деб айтиб ўтдим.

- Жамоангиз намойиш этаётган қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлаяпти деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдинда ўйинлар бор. Биз ҳозир 6-ўриндамиз ва мавсум якунига қадар ўз ўрнимизни яхшилаб олишга ҳаракат қиламиз. Жамоам яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо яна бир нима етишмаётгандек, тўғриси. Буларнинг барчасини тўғрилаш учун бироз вақт керак, менимча.

- Жамоангиз 1:0 ҳисобини сақлаб қолиши учун нима етишмади?
- Бироз концентрация. Ўйин сўнгида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика