RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (матнли трансляция)  10 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  2 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Ҳаким Фузайлов: "6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта" Новости

Ҳаким Фузайлов: "6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Про лига 19-тури доирасидаги "Нурафшон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳаким Қаюмович, муҳим ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Иккинчи босқичдаги ҳар бир очконинг қадри баланд. Олдин ҳам айтгандим, Про лигада осон ўтадиган ўйиннинг ўзи йўқ. Кутганимиздек жуда ҳам асабий ва оғир ўйин бўлди. Энг аввало футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар қийинчиликларга қарамай ўйин охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалаба қозонишди. Ўйиннинг қандай ўтгани менга ёқди. Тўғри, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кичик хатоларимиз бор. Ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз. Бугун жамоа характери эвазига ўйинда ғолиб чиқди.

- Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Дмитро Сидоренконинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?

- У жароҳати сабабли Бухорога кела олмади. Шунингдек, Олег Марчук ҳам бироз шамоллагани боис асосий таркибдан ўрин олмади. Қолаверса, Сирож Мелиев ва Фарҳод Раҳматов ҳам кеча бироз бетоб эди.

- "Динамо" бугун 6 очколи ўйинда асосий таъқибчисини мағлуб этди, дейиш мумкин ва орадаги очколар фарқини 7тага етказди. Айтингчи, "Динамо" Суперлигага чиқиш вазифасини неча фоизга бажарди десак бўлади?

- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ҳисоблайман. Тўғри, бугун 6 очколи ўйин бўлди, аммо фақат бугунги баҳс эмас, ушбу босқичда тўрт жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйин 6 очколи бўлади. Олдинда 5 ўйин бор ва бу 15 очко учун кураш дегани. Шундай экан, ҳаммаси ҳали олдинда.

- Бугун пенальти ишлаб, гол урган Рўзимбой Аҳмедов жамоа футболчиларига қанчалик таъсир ўтказа олмоқда?

- У катта тажрибага эга футболчи. Рўзимбой жамоамизга келгани билан ўзининг етакчилик қобилиятини ишга солмоқда. Аҳмедов ҳозирги ёшида ҳам ҳар машғулотда тер тўкиб ишламоқда, ҳеч бир машғулотларни ўтказиб юбормайди. У жамоадаги ёшларга ўрнак бўладиган ўйинчи.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика