RU

Последние новости

10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  0 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  1 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  1 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  3 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз Новости

Ҳаким Фузайловни табриклаймиз

Бугун «Локомотив» футбол клуби бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.
Ҳаким Қаюмович футболчилик фаолияти давомида Душанбенинг «Помир», «Локомотив» (Москва) ҳамда «Арсенал» (Тула) жамоалари сафидаги чиройли ва мазмунли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1992 йилги мавсумда эса биринчи Россия чемпионати якунларига кўра энг яхши 33 нафар футболчи қаторидан жой олди. Бутсаларини михга илганидан сўнг Фузайлов ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрди ва аввалига (1998-1999 йиллар) «Бухоро» жамоасини бошқарди. Кейинги уч мавсум давомида «Самарқанд-Динамо»да фаолият кўрсатди ва шу йиллар давомида самарқандликларнинг миллий чемпионатларимиздаги энг юқори кўрсаткичини (2000 йил, 4-ўрин) қайд этишларида муҳим ўрин тутди. 2003 йилда бир мавсум «Андижон»га устозлик қилган Фузайловнинг кейинги фаолияти бир қатор Россия клубларида давом этди. Ниҳоят 2012 йилда таниқли мутахассиси яна ўзи учун қадрдон бўлиб қолган Ўзбекистонга қайтди ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида катта мураббий лвозимида фаолият кўрсата бошлади. Мавсум ўрталарига келиб Фузайловга бош мураббий вазифасини бажариш ишониб топширилди ва Ҳаким Қаюмович ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида темирйўлчилар билан ажойиб натижага эришди. «Локомотив» ўз тарихида биринчи марта чемпионат совриндорлари сафидан жой олди. Жорий мавсумни эса Фузайлов шогирдлари янада кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда ҳам чемпионлик, ҳам кубок учун курашни давом эттиришмоқда. Албатта жамоа эришаётган бу муваффақиятлар замирида шубҳасиз бош мураббийнинг хизматлари беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти, «Локомотив» профессионал футбол клуби маъмурияти ҳамда жамоанинг кўп сонли мухлислари номидан Ҳаким Қаюмович Фузайловни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз. Ишонамизки, Фузайлов бош мураббийлигида «Локомотив» клуби ҳали кўплаб ғалабаларга эришади ва ўз мухлисларини қувонтиришда давом этади. Бу йўлда Ҳаким Қаюмовичга куч-қувват ва сабр-бардош тилаб қоламиз.

«Локомотив» ПФК маъмурияти
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика