Ҳакамларимиз Осиё кубогида: ким нечта ўйинда ишлаган?
		
		12 янв 2024 17:24
        Новости	
	 
				 
				Ҳакамларимиз Осиё кубогида: ким нечта ўйинда ишлаган?
Сабаби, 2004 йилдан бошлаб ушбу мусобақада мунтазам иштирок этиб келаётган вакилларимиз 2 бора турнир финалини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Осиё кубогида неча нафар ҳакамимиз ишлаган?
2004 йилдан буён ўтказилган 5 Осиё кубогида 7 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлаган. Бош ҳакамларимиз сони эса 3 тани ташкил этади. Улар орасида энг кўп ўйин табиийки, Равшан Эрматов ҳисобида — 16 та ўйин (Эрматов, шунингдек, Осиё миқёсида ҳам бу борада мутлақ етакчи). Бундан ташқари, Валентин Коваленко ҳамда Ильгиз Танташев сингари вакилларимиз ҳам ушбу турнир ўйинларида ишлаган.
Мусобақада ишлаган ҳакамларимиз кесимида ўйинлар сони:
Равшан Эрматов:
— 2004 йил 1 ўйин бош ҳакам, 1 ўйин захира ҳаками;
— 2011 йил 4 ўйин бош ҳакам (шу жумладан, финал) ва 1 учрашувда захира ҳаками;
— 2015 йил 4 баҳсда бош ҳакам (шу жумладан, ярим финал);
— 2019 йил 5 ўйинда бош ҳакам (шу жумладан, финал);
Валентин Коваленко:
— 2011 йил 4 учрашувда захира ҳаками (уларнинг бирида Р. Эрматов билан бирга ишлаган);
— 2019 йили 1 ўйинда бош ҳакам;
Ильгиз Танташев:
— 2019 йили 1 баҳсда бош ҳакам;
Виктор Серазитдинов:
— 2007 йил 2 учрашувда ёрдамчи ҳакам;
Абдуҳамидулло Расулов:
— 2011 йил 4 ўйинда ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);
— 2015 йил 4 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019 йил 7 учрашувда ёрдамчи, 1 ўйинда захира ҳаками (шу жумладан, финал);
Рафаэль Илясов:
— 2011 йил 4 марта ёрдамчи ҳакам (шу жумладан, финал);
Жаҳонгир Саидов:
— 2015 йил 2 баҳсда ёрдамчи ҳакам (бирида Р. Эрматов билан);
— 2019 йил 6 ўйинда ассистентлик қилган (шу жумладан, финал).
Эслатиб ўтамиз, бугун старт оладиган Осиё Кубогида 3 нафар ҳакамимиз иштирок этади. Булар — Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии