Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди
08 янв 2025 17:09
Новости
Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари Лазизбек Кўчқоров бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Мутахассиснинг янги иш жойи ҳозирча эълон қилингани йўқ.
"Икки ярим йиллик фаолиятим давомида ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, ҳакамларнинг ҳалол ва жозибали иш олиб боришига ва Марказ учун ижобий ислоҳотлар ўтказишга бор кучим билан ҳаракат қилдим. Ушбу йўналиш мен учун катта тажриба бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бутун ўзбек футболи жамоатчилигига, жонкуяр мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Марказнинг келгуси фаолиятига эса фақат муваффақият ва зафарлар тилаб қоламан!" — дейди Лазиз Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, Лазиз Қўчқоров 2022-йил 16-июндан бошлаб ҳакамлар маркази раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии