RU

Последние новости

15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  0 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак Новости

Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак

Суперлиганинг дяерли ҳар туридан кейин мураббийларнинг ҳакамлик ва умуман ҳакамлар ҳақида гапираётгани гувоҳи бўляпмиз.

Осиё чемпионлар Лигасида мураббийлар имкон қадар ҳакамлар мавзусига тўхталмайди. Улар кўпинча ўйин билан боғлиқ савол беринглар дейди. Негаки ҳакамлик ҳақида гапирган мураббийни яхшигина жарима кутиб турган бўлади. 

Бизда эса охирги пайтларда ўйин қолиб ҳакамлар ҳақида гапириш, уларнинг ишидан азият чекиб боши берк кўчага кириб қолгандек ўзини тутиш "мода"га айланди. Қайси бир ўйиндан кейин матбуот анжуманини кузатманг, деярли ҳаммасида бир хил "шаблон" гаплар. Ҳакам ундай қилди, ҳакам бундай қилди, ВАР унақа, ҳакамлик бунақа, буни ўқиб мураббийларимиз шунчалик кучлики, фақат уларнинг йўлига ҳакамлар тўғаноқ бўляпти деб ўйлаб қоласан. 

Аслида ҳам шундайми? Масалан, мен чорасиз қолган мураббийгина айбни ҳакамдан қидиради деб ўйлайман. Машҳур кишиларнинг бир гапи бор: "Ҳакам сизга қарши ўйинни бошқаряптими, катта устунлик билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилинг. Чунки футболнинг бош мавзуси ҳакамлар (ҳакамлик) бўлиб қолмаслиги керак". 

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких жамоаси очко йўқотган ўйинларда фақат ҳакамлар ҳақида гапиряпти. Бугун Рўзиқул Бердиев ҳам ҳакамлар ва ВАР мавзусига тўхталди. 

Энди савол: мураббийларнинг шундан бошқа айтадиган гапи қолмадими? Нима учун биз профессионал футболда ҳалиям кўчада мухлислар бир-бирига айтадиган гапни эшитишимиз керак. Бундан зерикиб кетмадингизми? Ёки журналистларимиз савол беришни билмаяптими? Қалам аҳли ҳам футбол кўрганда ўйин четда қолиб, ҳакамнинг ҳаракатларини кузатиб турибдими? 

Агар журналист касбдошларимиз савол беришни билмай ўтирган бўлса, бу борада ёрдам беришим мумкин. Масалан, мураббийлардан сўранг, жамоангизда жаҳон чемпионатида ўйнашга лойиқ футболчи борми? Ўзбекистон юзини ерга қаратмайди деб кимни кўрсата оласиз? Иш юритиш методикангиз қанақа? Замонавий футбол мураббийи қандай хислатларга эга бўлиши кеарк? Бу саволни бемалол Суперлиганинг 14та клуби бош мураббийларига берса бўлади. Қани ҳамма жавоб бериб кўрсин-чи. Шахсан мен учун жавобини билиш жуда қизиқ.

Бизда эса шундай бўляптики, гўёки ҳакамлик мавзуси бу - глобал муаммо. Сен ҳакамлар ҳақида гапирсанг, ёзсанг, ёки савол берсанг трендга чиқасан. Лекин бу шунчаки арзон ("дешевый") тренд! Ўзбек футболининг шундан бошқа муаммоси қолмадими? Қачон сифатли майдонларга эга бўламиз? Қачон баъзи клублар уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишни бас қилади? Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, терма жамоа сардори "Рома" захирасида чирияпти, кўпроқ шулар ҳақида бош қотиришимиз керак эмасми? 

Энди тасаввур қилинг, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчси захирага михланганидан кейин бошқаларга Европага йўл бўлсин! Европада ўйнамай туриб қанақасига Осиё чемпионатини ютамиз, қанақасига жаҳон чемпионатига чиқамиз? Аслида шулар эмасми глобал мавзулар?

Ҳакамлар марказини ҳакам бўлмаган уч киши бошқарди: Бекзод Арипов, Эркин Бахтиёров ва ҳозирда Лазиз Қўчқоров. Жуда кўпчиликдан эшитдик, булар ҳакам бўлмаган, ҳуштак чалмаган бўлса, қандай қилиб ҳакамларни бошқаради? Мен ўзим ҳам қизиқиб яқинда бир тажрибали собиқ ҳакамдан сўрадим, сиз шунга нима дейсиз деб. У кишининг жавоби нима бўлди биласизми? У киши саволимга савол билан жавоб берди: "Сен ўзинг марказни бошқаришга лойиқ деб қайси ҳакамни кўрсата оласан?" Тўғриси, миямга ҳеч кимнинг фамилияси келмади. "Мана, кўрдингми, йўқ бизда муносиб ҳакам, жавобингни олдинг" - деди собиқ рефери.

Агар биз мунтазам ҳакамлик ва ҳакамлар ҳақида гапиришни давом эттираверсак, ишонинг, бу билан узоққа бора олмаймиз. Яхшиси, ҳамма ўзига жавоб бергани маъқул. Мураббийми - кучли футболчи тарбияласин, ҳакамми - ўйинни яхши бошқарсин, журналистми - маъноли савол берсин. Хуллас футболда ҳамма ўз ишини қилиши керак. 

P.S. Бугун чиққан бир хабар дилни ҳам хурсанд қилди, ҳам хира қилди. "Сўғдиёна" 6 сентябрь куни ОФК Кубогида яна бир учрашув ўтказади. Бу яхши хабар. Лекин ўйиннинг Жиззахда бўлиши юз фоиз аниқ эмаслиги - ёмон хабар. 6 сентябргача ҳеч қанча вақт қолмади. Аммо "Сўғдиёна"нинг ўз мухлислари кўз ўнгида футбол ўйнаши ҳозирча режалаштирилаётгани - мана бу муаммо. Битта стадион ОФК Кубоги (ОЧЛ эмас!) талабига жавоб беролмай қолса, додингни кимга айтасан? 

Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: -74   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика