Ҳакамдан норози бўлган шайх Қатар чемпионати ўйини вақтида майдонга тушиб кетди
26 фев 17:52
Новости
Ҳакамдан норози бўлган шайх Қатар чемпионати ўйини вақтида майдонга тушиб кетди
Қатар чемпионати 14-тури доирасидаги "Ал Вакра" ва "Ал Садд" жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтди.
Ўйин вақтида қирол оиласи аъзоларидан бўлган шайх Халифа бин Ҳасан Ал Тани ҳакам пенальтини нотўғри белгилаганини муҳокама қилиш учун вип-ложадан тўғри майдонга тушиб келган.
Баҳс тахминан 5-дақиқа давом этиб, шундан кейингина шайх майдонни тарк этган.
Бўлиб ўтган мунозарага қарамай, ҳакам пенальтини бекор қилмаган, лекин "Ал Садд" вакили Акром Афиф гол "ура олмаган".
Комментарии