RU

Последние новости

18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  2 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  7 17:47"Зенит" - ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  3 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  2 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  1 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  8 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  21 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  3 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  17 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  20 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  9 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  7

Ҳакам хато қилганида... Новости

Ҳакам хато қилганида...

Хабарингиз бор, куни кеча "Оқ-тепа" жамоаси Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 8-турида Самарқандда “Регистон” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мазкур беллашувда вакилларимиз ҳисобни очишди. “Оқ-тепа” тўпурари Маъруф Аҳмаджонов 23-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, ўз ҳисобига мавсумдаги 12-тўпни ёзиб қўйди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган беш дақиқанинг учинчисида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Маълум бўлишича, ўша вазиятда ёрдамчисининг фикрига қўшилган марказий ҳакам Акмал Раҳимов қўпол хатога йўл қўйган. Буни жамоамиз Тошкентга қайтиб келганидан сўнг, футболчиларимиз айтиб беришди. Қуйида ярим ҳимоячилар Хислат Усмонов ва Бобур Абдураҳмоновларнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

Бобур Абдураҳмонов: - Беллашув бош ҳаками ўйин аввалиданоқ майдон эгаларига ён босди. Унинг ҳар бир қарори “Регистон”нинг фойдасига хизмат қилди. Энг ёмони, ўйин якунида ёрдамчисининг қарорига қўшилиб, қўпол хатога йўл қўйди ва дарвозамиз томон йўқ жойдан пенальти белгилаб, бутун меҳнатимизни чиппакка чиқарди. Ўша вазиятда мезбонлар аъзоси ҳимоячимиздан қочиб кетиб, жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Балки чарчагандир ёки оёқлари бир-бирига урилиб кетгандир, хуллас йиқилди. Бош ҳакам жим турганди, лекин қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, “Регистон” аъзосига қўполлик ишлатилди, дея реферини огоҳлантирди. Ваҳоланки, ўша вазиятда жамоадошим рақиб ўйинчисига умуман тегмаганди, унинг ортидан югуриб келаётганди. Иккала футболчининг орасида сезиларли масофа бор эди. Ёрдамчи ҳакам нега бундай қарор қабул қилганига умуман тушунмадик. Бош ҳакам ҳам унинг фикрига қўшилгани жуда ғалати. Қолаверса, беллашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилиши ҳам шубҳали.

Хислат Усмонов: - Аниқ айтишим мумкин, ҳакамлар шу куни бизга умуман футбол ўйнаш имкониятини беришмади. Фақат мезбонларнинг фойдасига қарор қабул қилишди. Бунақасини кўрмагандим. Қанот ҳакамлари биз ҳужумга ўтган вақтимизда “офсайд”га тушиб қолдиларинг, дея байроғини кўтараверди. Энг ёмони, ўша ёрдамчилар беллашув якунида бутун меҳнатимизни бир пул қилиб, дарвозамиз томон пенальти белгилашди. Бемалол ишонч билан айта оламан, ўша вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганди. Бу яққол кўриниб турганди. Билмадим, ҳакамлар гуруҳи “Регистон” ўз майдонида мағлубиятга учрашини чин дилдан хоҳламадими? Агар улар шу тарзда ишлайдиган бўлишса, фаолиятининг охирига қадар биринчи лига ўйинларида ҳакамлик қилишади. Халқаро мусобақаларни қўйиб туринг, ҳатто олий лигадаги беллашувларни ҳам бошқаришмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика