RU

Последние новости

21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  0 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  133 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  8 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  2 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   2 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  4 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  7 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  7 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   4 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  12 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  17 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3

Ҳакам "Пахтакор"нинг иккита голини бекор қилиб тўғри қилдими? Россиялик экспертимиз Суперлиганинг 20-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятлар ҳақида Новости

Ҳакам "Пахтакор"нинг иккита голини бекор қилиб тўғри қилдими? Россиялик экспертимиз Суперлиганинг 20-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятлар ҳақида

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" телеграм канали) Суперлиганинг 20-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

✅ "Металлург" - "Андижон"

VIDEO

Вазиятни икки қисмга бўлиш мумкин. Биринчиси: тўп ўйинга киритилганидан сўнг яккакурашда "Металлург" ўйинчиси ютмоқда ва бош билан ўйнамоқда, шундан сўнг тўп яқин масофадан жамоадошининг танага ёпишган қўлига тегмоқда. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қарор чиқарди. Тўп шундан сўнг яна бир сакраган "Металлург" ўйинчисига йўл олмоқда. Тўп тахминан унинг елкасига тегди, қўл ҳам танага яқин. Бу ҳам "ўйинни давом эттириш". Кейин эса ерга қўнган "Металлург" ўйинчиси қўлини таянч сифатида қўймоқда ва шу пайт тўп яна унинг қўл атрофидаги жойга кутилмаганда тегмоқда. Балки қўлга ҳам теккандир, аммо ҳакам бу ерда ҳам ўйинни давом эттириб тўғри қарорга келди, сабаби қўл таянч сифатида эди.

Вазиятнинг иккинчи қисми: "Металлург" ўйинчисидан "подкат". У тўпга биринчи бўлиб ўйнамоқда, шундан сўнг эса у тўп келишини кутмаган "Андижон" ўйинчисига бормоқда. Шундан сўнг эса жазоланиши керак бўлмаган ўйин контакти, сабаби "Металлург" ўйинчиси тўпга ўйнади. Тўпни дарвоза олдидан ўйинга киритиш, ҳакамнинг тўғри қарори.


✅ "Нефтчи" - "Бухоро"

VIDEO

Ҳакамнинг икки ўйинчига ҳам сариқ карточка кўрсатиш ҳақидаги яхши қарори. "Нефтчи" ўйинчиси можаро ташаббускори, "Бухоро" футболчиси ҳам унда иштирок этмоқда. "Нефтчи" ўйинчисининг бироз ҳужумкор ҳаракатини зарба деб бўлмайди, сабаби икки ўйинчи ҳам "пешонага пешона" туришганди. Келишмовчилик бўлган жойга бироз эртароқ келиш керак эди, аммо ҳакам умуман олганда вазиятни тўғри баҳолади.


❌ "Нефтчи" - "Бухоро"

VIDEO

Менимча, ҳакам ва унинг ёрдамчилари ўйиндан ташқари ҳолат сабаб "Нефтчи"нинг голини бекор қилиш ҳақида нотўғри қарорга келишди. "Нефтчи" ҳужумчиси дарвоза томон зарба бермоқда, бу вақтда унинг 23-рақамдаги шериги "офсайд чизиғи"да турибди ва тўпга тегмаслик учун егилмоқда. Ҳакам ёрдамчилари бу ўйинчи "Бухоро" дарвозабонининг тўпни қайтаришдаги вазиятида кўриш жойини ёпди дея баҳолашди. Аммо, стоп-кадрларни кўрсак, катта эҳтимол билан дарвозабоннинг кўришини ўзининг ҳимоячилари ёпганини кўриш мумкин. Дарвозабон зарбани кўрмоқда ва ўйинчи эгилмоқда, бу эса кўришга умуман таъсир қилмаяпти. Зарба йўналиши бироз ён томонга ва юқорига, аммо ҳеч қанақасига "Нефтчи"нинг 23-рақамдаги ўйинчиси томон эмас. Бундай вазиятда дарвозадан камерани кўрсатиш яхши бўларди, у барча саволларни олади. Аммо, мен бу голни шубҳасиз ҳисоблаган бўлардим. Бош ҳакам бу вазиятни ўз бўйнига олиши мумкин эди, сабаби у дарвозабон томон зарба берилганда ўша жойда эди ва барча ўйинчиларнинг жойини кўриши керак эди.


✅ "Нефтчи" - "Бухоро"

VIDEO

Ҳакам пенальти белгилаб тўғри қилди, сабаби зарба пайти "Бухоро" ҳимоячисининг қўли танадан ён томонга перпендикуляр (бу пенальтидан кейинги такрорий вазиятда яққол кўринган) эди. Эндиликда бундай ҳолларда сариқ карточка кўрсатилмайди, бу ёздан бошлаб барча ҳакамлар учун умумий тавсия, шу сабаб ҳакам хато санкция чиқарди.


✅ "Олимпик" - "Насаф"

VIDEO

Ҳакам пенальти белгилаб тўғри қилди. "Олимпик" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида "подкат" ишлатмоқда ва яққол таваккал қилмоқда. Унинг ўнг оёғи тўпга интилган ҳолда "Насаф" ўйинчиси томон ҳаракатланмоқда, чап оёғи эса рақибни қулатмоқда. Эҳтиётсизлик сабаб фол, карточкаларсиз.


✅ "Навбаҳор" - "Турон"

VIDEO

Бундай вазиятларда энг тўғри қарорни фақатгина дарвоза юқорисидаги камера ёки чизиқни кесиб ўтганликни аниқловчи технология бериши мумкин. Биз эса билвосита белгилар билан тўп майдонда бўлган бўлиши мумкинлигини айтишимиз мумкин. Тўпни олиб чиққан "Навбаҳор" ўйинчисининг тана ҳолатига қарайдиган бўлсак, бу чизиқда ёки ҳаттоки майдонда бўлгандек. Тўп эса тўлиқ майдонни тарк этмаса, ўйинда қолган ҳисобланаверади. Ҳакамлар голни ҳисоблаб тўғри қилишди.


✅ "Навбаҳор" - "Турон"

VIDEO

Менимча, ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. У майдонда яхши позиция эгаллади, унинг қарорига шубҳаланиш учун асос йўқ. "Турон" ўйинчиси тўпга "Навбаҳор" ўйинчиси уни эгаллаб олганидан сўнг ўйнамоқда. Бу тўп йўналишининг қандай ўзгарганидан ҳам яққол кўринган.


✅ "Навбаҳор" - "Турон"

VIDEO

Ҳакам бу вазиятда майдон марказидан кеч ҳаракатлангани учун жуда ёмон позицияни эгаллади. Унинг бахтига ўйинда фолни кўрган ва "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгилаш кераклигини кўрсатган VAR бор эди. VAR'нинг вазиятга ажойиб аралашиши ва якунда ҳакамнинг тўғри қарори.


✅ "Навбаҳор" - "Турон"

VIDEO

Ҳакам бу вазиятда "Навбаҳор" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди. "Турон" дарвозабони тезлик билан тўпни олдинга йўналтирмоқчи эди, ҳужумчи эса ўз ҳаракатлари билан эҳтимолий истиқболли ҳужумни тўхтатган бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳуштакдан кейинги зарба учун ҳам сариқ карточка кўрсатиш мумкин эди. Аммо, менинг фикримча, қаттиқроқ оғзаки огоҳлантириш билан чекланиш мумкин эди ва буни бош ҳакам қилди.


✅ "Навбаҳор" - "Турон"

VIDEO

Ҳакамнинг ва VAR'нинг "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгилаш қарорига қўшиламан. Эҳтиётсизлик сабаб одатий фол, "Турон" ҳимоячиси томонидан рақибни оёқ билан йиқитиш.


✅ "Пахтакор" - ОКМК

VIDEO

Белга зарба учун ҳакамларнинг "Пахтакор" голини бекор қилиш ҳақидаги қарорига қўшиламан. Тўп ўйинчиларга етиб келишигача "Пахтакор" ўйинчиси орқадан рақибини кучсиз тарзда туртмоқда ва буни атайин қилмоқда, аммо уни сакрашга ва тўп учун ўйнашга имкон қолдирмаган ҳолда елкаси билан олдинга итармоқда.


✅ "Пахтакор" - ОКМК

VIDEO

Бу ерда қоида бузилишини кўрмаяпман. Жарима майдончаси ичидаги яхши кураш, ОКМК ҳимоячиси томонидан атайин итариш йўқ. Тўп "нейтрал" эди, аниқроғи уни ўйинчилардан ҳеч ким назорат қилмаётганди. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қарорга келди.


✅ "Пахтакор" - ОКМК

VIDEO

VAR вазиятга тўғри аралашмоқда, ҳакам эса "Пахтакор"нинг голини тўғри бекор қилмоқда. Ҳужумнинг бошланғич қисмида фол бор, шундан сўнг 2-3 узатмада гол урилмоқда. Ҳакам ёрдамчиси бу вазиятда ёрдам бериши шарт, сабаби вазият унинг кўз олдида содир бўлмоқда. Сариқ карточка борасида бир нарса дейиш қийин, сабаби айнан юзга уриш бўйича аниқ исбот йўқ. Аммо, "Пахтакор" ўйинчисининг қўли рақиб елкасида ва юзи ёнида, бу эса минимум фол.


✅ "Қизилқум" - "Сўғдиёна"

VIDEO

Икки ўйинчи қарама-қарши йўналишда тезликсиз ҳаракат қилишмоқда. Кейинчалик дарвозабон сакраганда "Сўғдиёна" ўйинчисининг қўли рақибнинг елка/бўйин қисмида, аммо туртиш, атайин зарба ёки юзга уриш йўқ. Бундай вазиятда икки ўйинчи бир-бирини кўрмаган ҳолда ҳаракат қилди. Ҳакамларнинг "Сўғдиёна" голини ҳисоблаш борасидаги қарорини қўллаб-қувватлайман.


✅ "Қизилқум" - "Сўғдиёна"

VIDEO

"Қизилқум"нинг голи тўғри урилди. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ, сабаби дарвозада бўлган "Сўғдиёна" ўйинчиси шартли равишда дарвозабон ҳисобланади. Шунингдек, дарвоза чизиғига яқин майдонда ётган яна бир рақиб бор. Мезбонлар ўйинчиси голни нишонлаш пайтида огоҳлантириш олиши керак эди: агар у тўсиқдан ошиб, шу йўл билан мухлисларга яқинлашса, бу хавфсизлик муаммолари ва қўриқлаш қоидаларидаги муаммоларга олиб келади. У ўйиннинг давом этишини ҳам кечиктирмаслиги керак эди. Назарий жиҳатдан, гол урган ва уни нишонлаган "Қизилқум" ўйинчиси сариқ карточкага лойиқ. Аммо, ҳакам ҳуштак, овоз ва имо-ишора билан унинг тушишини жиддий сўраса, бу борада карточкасиз ҳам йўл тутса бўлади.


Шундай экан, ҳакамлар баҳсли 15 вазиятда атиги битта хатога йўл қўйишди: "Нефтчи" - "Бухоро" ўйинида Никабадзенинг голи хато бекор қилинди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика