RU

Последние новости

22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  2 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  162 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  39 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  27 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда Новости

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги “Динамо” жамоаси ҳам айни пайтда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.
Оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида бош мураббий таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Хусусан клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, самарқандликларнинг машғулотларига куни-кеча икки ҳимоячи Алишер Саматов ва Аваз Агалиев келиб қўшилишган. Хабарингиз бўлса керак, бу футболчилар биринчи даврани "Қизилқум"да ўтказишганди. Ўшанда уларни жамоага Равшан Ҳайдаров жалб этган. Кўриниб турибдики, Саматов ва Агалиев яна Ҳайдаров қўли остида ўйнашга яқин турибди. Фақат бу сафар "Динамо"да.

Айтиш керакки, бундан аввал "Пахтакор"дан Ильдар Маматказин ва "Нефтчи" билан хайрашишга улгурган Ойбек Нурбоев "Динамо" йиғинига келиб қўшилишганди. Эътиборлиси бу футболчиларнинг иккиси ҳам ҳимоячи саналади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мураббийлар штаби иккинчи даврага мудофаа чизиғини жиддий тарзда кучайтиришни мақсад қилган кўринади.

“Динамо” бугун Самарқандда биринчи лига вакили “Шердор” билан синов-назорат баҳсини ўтказиши режалаштирилган. Жамоа ўз қароргоҳида 19 июлга қадар бўлади ва 20 июльдан йиғинни Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Жамоадан кетганлар ҳақида эса ҳозирча биргина Александр Клецковни айтиш мумкин. Маҳоратли ҳимоячининг яқиндагина Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Ордуспор”га ўтганидан хабарингиз бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика