RU

Последние новости

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  120 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  23 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  12 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  19 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Ҳафтанинг энг таъсирли ФОТОГАЛЕРЕЯси. Юлдузлар ёш дарвозабонни юпатишди Новости

Ҳафтанинг энг таъсирли ФОТОГАЛЕРЕЯси. Юлдузлар ёш дарвозабонни юпатишди

Кеча тунда ЕЧЛ 3-турининг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.

"A" гуруҳи пешқадами Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Португалияда "Бенфика" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64 дақиқасида Маркус Рэшфорднинг жаримадан киритган голи Жозе Моуриньо шогирдларига учинчи турда ҳам ғалаба келтирди. Рэшфорднинг голида ҳамма айбни "Бенфика" дарвозабони Миле Свилар ўз бўйнига олса бўлаверади. 18 ёшли кипер узоқ масофадан амалга оширилган ва бир қарашда унча хавфли кўринмаган жарима зарбасидан гол ўтказиб юборди. Яъни, Свилар тўп жарима майдончасига узатиб берилади деган ҳаёл билан олдинроққа чиқиб борди, Маркус эса тўпни тўғри дарвозага йўллади. Ёш дарвозабон тўпга етиб борди, лекин уни ушлаб олишга уринган ҳолда тўпга қўшилиб дарвозага кириб кетди.


Афсуски, 18 ёшли Миле Свиларнинг қўпол хатоси жамоасига қимматга тушди.



Тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтган эди.



Бельгиялик Миле хатоси сабаб гол ўтказиб юборганидан кейин жамоадошлари ва мухлислардан узр сўради.




Учрашув ўз якунига етганидан сўнг "Манчестер Юнайтед" юлдузлари Миле Свиларни юпатишга уринишди.



Юлдузларнинг бундай ҳаракати 18 ёшида ЕЧЛда дебют қилиб рекорд қўйган кипернинг синиб қолмаслигига ёрдам берса ажаб эмас.



Лукаку аввало рақибини бориб юпатишга уринди, унга бир нималар деди. Бу ҳолат бизга терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинидан кейинги ҳолатни эслатиб юборди. Ўшанда Сон Хён Мин Жаҳон чемпионатига чиққанини нишонлашдан олдин Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих ва Отабек Шукуровларни юпатган эди. Айниқса, Одилга узоқ вақт нималардир деган эди.



Свилар учун бундай ўйиндан кейин футбол юлдузларининг қўллаб-қувватлашини ҳис этиш жуда муҳим.



"Бенфика" дарвозабонини жамоадошлари ҳам юпатишга уринишди.





Кейинги ўйинларда руҳан ўзини ўнглаб олган Миле Свиларни кўришни хоҳлардик, балки мана шу ўйин ва хато унинг келажаги учун жуда катта фойда бўлар...




GettyImages суратлари ёрдамида Толибжон Қосимов тайёрлади.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика