RU

Последние новости

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  15 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  2 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Ҳафта қаҳрамони - Бас Дост Новости

Ҳафта қаҳрамони - Бас Дост

Бу ҳафтадан бошлаб сайтимизда янги рукн - "Ҳафта қаҳрамони" чоп этилади.
Ушбу саҳифа орқали ўтган ҳафтанинг энг яхши футболчиси ҳақида қисқаса маълумот берилиб борилади.



Биринчи қаҳрамон сифатида Германиянинг "Вольфсбург" ҳужумчиси Бас Достни танладик. Ушбу ҳужумчи "бўрилар" сафида бундеслиганинг иккинчи даврасидан бошлаб асосий ҳужумчи сифатида ўйнай бошлади. Ивица Оличнинг жамоадан кетиши голландиялик "снайпер"га йўл очди десак муболаға бўлмайди. "Вольфсбург" бош мураббийи Дитер Хеккинг Олич жамоадан кетиши биланоқ Бас Достга асосий таркибдан жой ажратди. Бу имкониятни эса Дост кўкка совургани йўқ. Ушбу мавсумда Бас Дост "бўрилар" сафида 10 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9 маротаба йўл топди.



Аввалига бундеслиганинг иккинчи даврадаги илк ўйинида "Бавария" дарвозасини икки бор "ўққа" тутиб, жамоасининг муҳим ва йирик ғалабасига замин яратган эди. Кейинчалик "Хоффенхайм" билан бўлган ўйинда гол ва голли пасни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. Ўтган ҳафтада яна бир марказий беллашув "Байер"га қарши ўйинда Бас Дост фантастик ўйин намойиш этиб, Лено қўриқлайдиган дарвозага тўрт бор тўп йўллади ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди. Ўтган ҳафтанинг энг яхши футболчиси бу "Байер" билан ўйинда покер қайд этган Бас Дост бўлди десак янглишмаймиз.



Бас Дост ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган йили: 1989 йил, 31 май.
Фуқоролиги: Голландия
Бўйи: 192
Оғирлиги: 78 кг
Амплуа: Ҳужумчи
Клуби: "Вольфсбург"

Фаолияти:
1994-2001 "Германикюс" ёшлар жамоасида.
2001-2007 "Эммен" ёшлар клуби.

Профессионал фаолияти:
2007-2008 "Эммен" (Голландия) (23 ўйин, 6 гол)
2008-2010 "Хераклес" (Голландия) (61 ўйин, 17 гол)
2010-2012 "Херенвен" (Голландия) (66 ўйин, 45 гол)
2012-... "Вольфсбург" (Германия) (51 ўйин, 21 гол)

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика