RU

Последние новости

07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  25 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  256 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9

“Ҳафта иқтибосларда”-1 Новости

“Ҳафта иқтибосларда”-1

Футбол оламида бир ҳафта давомида жуда кўп воқеалар содир бўлишга улгуради.
Бу воқеаларга нисбатан билдирилан муносабатлар, фикрларга эса ундан-да кўпроқ дуч келамиз. Баъзида воқеаларнинг шиддатли ривожи ва янгиликларнинг тезкор оқимида, эътиборга молик фикрларни ўтказиб юборишимиз мумкин. Шу сабабдан ҳафта сўнггида сизларга ўтган етти кун давомида матбуотда пайдо бўлган иқтибосларнинг энг сараларини етказишга қарор қилдик. Ҳар якшанба сайтимизда “Ҳафта иқтибосларда”ни кузатиб боринг.

Марадонна: Бразилиянинг Кофедерациялар кубогидаги ғалабаси ҳақида:
“Бразилия терма жамоаси мусобақа ўз майдонларида бўлгани учун чемпион бўлди ҳолос. Агар турнир нейтрал майдонда бўлганида улар асло ғолиб бўла олмасдилар”.

Криштиану Роналду, ўзининг “Монако” футбол клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабати.
«Монако»? У ерга фақат байрамда дам олиш учун боришим мумкин.

Лучано Спалетти, журналистнинг, унинг наздидаги ғалати саволига берган жавоби:
“Нима? Тимошук “Зенит”да қандай вазифани бажаради, дейсизми? Мебель вазифасини! “Зенит” офисига мебеллар жуда керак бўлиб турганди”.

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Фред, ўзининг Конфедерациялар кубоги финалидаги биринчи голи ҳақида:
Мен ётиб қилиш мумкин бўлган жуда кўп ёқимли ишларни қилганман аввал ҳам, лекин ҳечам гол уриб кўрмагандим.

"Реал Мадрид" аъзосига айланган Иско, ўзининг итига қўйган лақаби қаҳида:
Мен итимни "Месси" деб атаганман. Чунки у дунёда тенгсиз. Менинг итим ҳам. Унинг номини Криштиануга ўзгартирмайман. Чунки у барибир қулоқ солмайди.

Криштиану Роналду, "Манчестер"ни соғингани ҳақида:
"Мен Англия футболини соғиндим! Мен учун "Манчестер Юнайтед"даги даврим фаолиятимдаги энг яхши йиллар эди. Бу клуб ҳамон менинг юрагимда эканини ҳамма билади. Мен "Юнайтед"ни жуда-жуда соғиндим".

"Пахтакор" бош мураббийи Мурод Исмоилов, жамоасидаги баъзи футболчилар ҳақида:
"Футболни эркакча ўйинаш керак. Ҳотинчалишдек ўйин кўрсатгандан кўра, яхшиси, бу ишни йиғиштириб қўя қолган маъқул".

"Бунёдкор" ёрдамчи мураббийи Мурод Отажонов, "Локомотив"га қарши ўйинда Равшан Эрматовнинг ҳаракатлари тўғрисида:

"Айтинглар-чи, ҳакам бир ўйинда 3та пенальти қўйиши мумкин эмасми? “Локомотив” дарвозасига иккинчи пенальтини нега белгиламади. Нохолис ҳакамлик ҳақида гапириш керак, менимча. Жаҳоннинг энг яхши ҳаками мана шундай қўпол хатога йўл қўйиб турса, бошқа ҳакамлардан нима кутиш мумкин? 

Бу — ҳаёт. Пешонада борини кўрамиз. Аммо бу мавзу ҳақида гапирмасак, ушбу ботқоқдан чиқиб кетмаймиз. Сиз гапирмасангизлар, мен гапирмасам,бундан ким ютади, кимга фойда? Албатта, миллий чемпионатимизда мана шундай ҳолатлар юз берганидан кейин терма жамоаларимиз халқаро ўйинларда яхши ўйнай олишмайдида! Чемпионатда бўлар-бўлмасга ҳуштак чалинаверганидан кейин футболчилар ҳам шунга ўрганиб қолишади. Халқаро ўйинларда тўқнашувлар кўп бўлади. У ерда футболчининг фамилияси, қайси клубдан эканлиги қизиқтирмайди”.

Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика