Гюндоган «Манчестер Сити»га ўтади
02 июн 2016 09:37
Новости
Гюндоган «Манчестер Сити»га ўтади
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради.
Клублар германиялик футболчининг трансферини 26 миллион еврога келишиб олишди. Турли бонуслар орқали бу пул 29 миллионга етиши мумкин.
25 ёшли футболчи яқинда тиззасини операция қилдирди, аммо бу инглиз клубининг трансферни амалга оширишига тўсқинлик қилмади. Гюндоган Евро-2016ни ва янги мавсум бошини ўтказиб юборади.
«Сити» раҳбарияти Илкай соғайиб майдонга қайтгач Хосеп Гвардиоланинг асосий футболчиларидан бири бўлишига ишонишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии