Гюлер ёзда “Реал”ни вақтинча тарк этиши мумкин
22 фев 2024 22:46
Новости
Гюлер ёзда “Реал”ни вақтинча тарк этиши мумкин
Туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлер ёзда “Реал”ни тарк этиши мумкин.
Шу кунларда 19 ёшга тўладиган футболчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун даражаси пастроқ клубга ижарага берилиши мумкин.
Бироқ ҳаммаси Гюлернинг ўз позициясига боғлиқ. Футболчи учун “Реал”да ўйнашни давом эттириш устувор вариант ҳисобланади – Арда жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмоқда.
Аввалроқ Гюлерга "Мальорка", "Лас Пальмас" ва "Реал Сосьедад" каби клублар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
2023/2024 йилги мавсумда Арда Гюлер "Реал"нинг бешта ўйинида қатнашди - футболчига жароҳатлар тўсқинлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии