Гватемалада футболчи гол урди ва таблодаги ҳисобни ўзи ўзгартирди
06 мар 2019 17:12
Новости
Гватемалада футболчи гол урди ва таблодаги ҳисобни ўзи ўзгартирди
"Депортиво Карча"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Луис Акунья "Депортиво Жокотан"га қарши Гватемала чемпионати ўйинида (1:0) ғалаба тўпи муаллифига айланди.
22 ёшли футболчи 80-дақиқада пенальтидан гол урди ва таблодаги ҳисобни ўзи ўзгартирди. Бу ҳаракати учун Акунья ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
"Машғулот ўтказаётганимда мураббийга ҳисобни ўзгартирмоқчи эканлигимни айтдим. Бунга ишончим комил эди" - деди Акунья.
TAS-IX
Комментарии