RU

Последние новости

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас” Новости

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас”

“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг соғлиғида муаммолар ҳали ҳам борлигини хабар қилди.

22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ доирасида “Боруссия Д” (0:0)га қарши баҳсда жароҳати олгани туфайли “Лестер” (1:0) ва “Севилья” (3:1) билан учрашувларни ўтказиб юборди.

АПЛ 15-туридан ўрин олган “Фулхэм” билан баҳсда эса Холанд захирадан майдонга тушиб, 90+5-дақиқада пеналтидан тўп киритган ҳолда “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди.

“Холанд ҳали ҳамон идеал ҳолатда эмас. Эртага кўрамиз. Унинг суяги бутунлиги муҳим. Бўғимларда кичик муаммолар бор.

Айни дам у яхши ҳолатда эмас. 1 ҳафта ёки 10 кун ичида нима бўлишини кузатамиз. Агар у ўзини яхши ҳис қилса, Норвегия ТЖда ўйнайди. Бу каби ўйинлар футболчилар учун муҳим”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп шогирдлари 9 ноябрда Англия Лига Кубоги доирасида “Челси” билан ўйнайди. Шунингдек, жамоани 12 ноябрда АПЛдан ўрин олган “Брентфорд”га қарши ўйин кутмоқда.

Норвегия термаси эса ноябрда Ирландия ҳамда Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика