RU

Последние новости

14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  0 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  0 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  11 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас” Новости

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас”

“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг соғлиғида муаммолар ҳали ҳам борлигини хабар қилди.

22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ доирасида “Боруссия Д” (0:0)га қарши баҳсда жароҳати олгани туфайли “Лестер” (1:0) ва “Севилья” (3:1) билан учрашувларни ўтказиб юборди.

АПЛ 15-туридан ўрин олган “Фулхэм” билан баҳсда эса Холанд захирадан майдонга тушиб, 90+5-дақиқада пеналтидан тўп киритган ҳолда “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди.

“Холанд ҳали ҳамон идеал ҳолатда эмас. Эртага кўрамиз. Унинг суяги бутунлиги муҳим. Бўғимларда кичик муаммолар бор.

Айни дам у яхши ҳолатда эмас. 1 ҳафта ёки 10 кун ичида нима бўлишини кузатамиз. Агар у ўзини яхши ҳис қилса, Норвегия ТЖда ўйнайди. Бу каби ўйинлар футболчилар учун муҳим”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп шогирдлари 9 ноябрда Англия Лига Кубоги доирасида “Челси” билан ўйнайди. Шунингдек, жамоани 12 ноябрда АПЛдан ўрин олган “Брентфорд”га қарши ўйин кутмоқда.

Норвегия термаси эса ноябрда Ирландия ҳамда Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика